Самимий қутловлар

05.05.2021 11:05:40

Ассалому алайкум ҳурматли Абдукамол Шодиевич! Сизни таваллуд айёмингиз билан барча жиззахлик фаол партиядошларимиз номидан самимий муборакбод этамиз. Оила аъзоларингиз, яқинларингиз бахтига доимо соғ-омон бўлинг! Сизга партиямизнинг равнақи ва халқ орасида танилувчанлигини янада ошириш  ҳамда мамлакатимиз фаровонлиги йўлида олиб бораётган масъулиятли ва шарафли  ишларингизда улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Бугунги кунда мамлакатимизда сиёсий партияларнинг янада ривожланишига, уларнинг жамиятда ўзининг муносиб ўрнини топишига катта эътибор қаратилмоқда.        

Шу ўринда таъкидлаб ўтишимиз лозимки, Сизнинг ташаббусингиз билан партиянинг мафкуравий-ғоявий  йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самарасини кўрсатиб, партиянинг мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги ўрни тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Партия нуфузи йўлида амалга оширилаётган ишлар фракция фаолиятида ҳам маълум бир ижобий ўзгаришларни юзага келтирмоқда.

Сизнинг ташаббусингиз билан амалиётга татбиқ этилган партиявий лойиҳалар доирасида ҳудудий Кенгашлар томонидан юртимизнинг барча ҳудудларида сайловчиларимиз ва электоратимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлардан халқимиз мамнун. Бу эса, албатта, партиямизнинг танилувчанлигини оширишга, фуқароларимиз билан яқин мулоқот ўрнатишимизга асос бўлиб хизмат қилмоқда.

 

           

Ўзбекистон “Адолат”  СДП Жиззах вилоят Кенгаши номидан

  Ориф ШУКУРОВ

 

***

Ҳурматли Абдукамол Шодиевич!

Таваллуд айёмингиз  муборак булсин! Сизга мустаҳкам соғлик, узоқ умр  ва Ватанимиз равнақи йўлидаги эзгулик, адолат ишларингизда куч-қувват ва улкан зафарлар тилаймиз! Парвардигор фаолиятингизга хайру барака берсин! Ҳамиша яқинларингиз, шогирдларингиз ардоғида бўлинг!  Омад хамиша Сизга ёр булсин!

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Тошкент вилояти Кенгаши матбуот хизмати

 

***

 

Меҳр-у садоқатда якто, устозим! Шукроналик айёмингиз муборак бўлсин!!! Умрингиз зиёда ва ҳар бир лаҳзангиз гўзал онларга бой бўлсин!!! Аллоҳ хонадонгизни файз-у барокатларга қалбингизни нурларга тўлдирсин!!! Мартабангиз улуғ, юзингиз ёруғ бўлиб икки дунё саодатини насиб айласин!!! Аллоҳдан Сизга саломатлик, бахти бутунлик сўрайман! Қут-барака-да Сизнинг бўлсин! Табрикларим!!!

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот хизмати

 

***

 

Ҳамиша эътирофимиздасиз, Устоз!

Сизни таваллуд айёмингиз  билан табриклар эканман, энг аввал сизнинг бизга берган ўгит ва насиҳатларингиз учун алоҳида миннатдорчилик билдираман. Бугунги олиб борилаётган қизғин жараёнлар хусусида, айниқса, сиёсий ва ҳуқуқий мавзуларда ёзган қизиқарли мақолаларингизни ўқиб ижодимга ўзига хос йўналиш, сабоқ оламан.  Сиздек олийжаноб, камтар, адолатпарвар устоз биз учун энг катта ибрат намунаси, деб биламан. Зеро, кишида билим ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди. Албатта, бунинг учун устоз зарур. Билим ва уни талаб қилишнинг фазилати нақадар улуғ бўлса, илм ўргатиш, яъни, устозлик қилишнинг фазилати ундан-да буюкдир. Сиз ҳаётда кимгадир зўр ака,  кимгадир ука ва зўр устоз ҳамда зўр дўст бўлиши мумкин бўлган кам сонли кишилардан бири  ҳисобланасиз.     

Мамлакатимиз ривожи, юрт равнақи ва фаровонлиги йўлида, қолаверса, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишдек эзгу ғояларини ҳаётга татбиқ қилинишида, “Адолат - ҳар бир инсон учун!” тамойилини юртимиз тараққиёти йўлида кенг жорий қилинишида сизнинг меҳнатингизнинг ҳиссаси катта. Партиямизнинг, бугунги кундаги тараққиётида  Сизнинг ўзига хос маънавий ёрдамингиз жуда буюкдир. Биз сизнинг бугунги кундаги олиб бораётган самарали меҳнатингизга янада ривож тилаймиз.

Қадамингиз адолатга йўғрилган, ишларингиз эзгуликка қараган, кўзингизда ҳақиқат нури чақнаган, сўзларингизда инсонийлик ҳикмати… Сиздек устозлар партиямизнинг ривожида энг катта устундир. Юзингиздан табассум ҳеч қачон аримасин. Омад доимий ҳамроҳингиз бўлсин. Доимо яқинларингиз бахтига соғ бўлинг! Яна бир бор туғилган кунингиз муборак бўлсин! Ҳамиша эҳтиромимиздасиз, Устоз!

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП

 Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

***

Ҳурматли Абдукамол Шодиевич!

Сизни таваллуд айёмингиз билан барча наманганлик партиядошлар ва шахсан ўз номимдан қизғин ҳамда самимий табриклайман.

Ушбу қувончли дамларда Сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат, ижодда ҳам улкан ютуқлар тилайман. Ватанимизнинг гуллаб-яшнаши ва партиямизнинг равнақи йўлидаги олижаноб фаолиятингизда ҳамиша муваффақиятлар ёр бўлсин.

 

                                                                           Нурбек АБДУЛЛАЕВ,

Наманган вилояти Кенгаши матбуот котиби

***

 

Ҳурматли Абдукамол Шодиевич!

Сизни бунгунги таваллуд кунингиз муносабати билан партиямиз Навоий вилоят Кенгаши жамоаси ҳамда кўп сонли кўп сонли навоийлик шогирдларингиз номидан табригимизни йўллашдан мамнунмиз.

Партиямиз лидерларидан бири сифатидаги Сизнинг партия мақсад-вазифалари ҳамда ғояларини жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб қилиш йўлида самарали фаолият кўрсатиб, электоратимиз орасида партиямизга бўлган ишончни мустаҳкамлашга, партия обрўси ва нуфузини юксалтиришга қўшаётган ҳиссангиз барчамизга яхши маълум.

Айниқса,  Сизнинг 2010-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати сифатида вилоятимизнинг Хатирчи туманидаги фаолиятингиз ҳанузгача, хатирчилик юртдошларимиз томонидан илиқ хотирланади. Бу борада ўзингизни халқпар ва меҳнатсеварлигингиз  ташаббускорлигингиз билан Хатирчи туманида амалга оширилган кенг қамровли ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни ҳаётга тадбиқ этилишидаги хизматларингизни эътироф этиш бизга чексиз ғурур бағишлайди.

Сизни ушбу муборак ёшга тўлган қутлуғ кунингизда, Сизга, авваламбор, мустаҳкам соғлик, чинор умридек узоқ умр, оилавий хотиржамлик ва фарзандларингиз камолини кўриб юришингизни тилаймиз. Бизга шогирдларингиз бахтига узоқ йиллар меҳрибон ва дилкаш инсон, самимий ва серқирра раҳбар сифатида партия ғоялари, дастурий мақсад-вазифаларимизни халқимиз фаровонлиги йўлида хизматларингизни ҳаётга тадбиқ этилиши йўлида улкан муваффақиятлар ёр бўлаверсин.

Таваллуд айёмингиз яна бир бор муборак бўлсин!

 

Абдиваҳоб САДИРОВ,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилоят Кенгаши

раиси ўринбосари

 

Ҳурматли Абдукамол Шодиевич!

Сизни бугунги таваллуд кунингиз билан барча Қорақалпоғистонлик партиядошлар номидан самимий муборакбод этамиз. Сизга узоқ умр, мустаҳкам сиҳат-саломатлик тилаймиз.

Оила аъзоларингиз ва барча яқинларингиз бахтига доимо соғ-омон бўлгайсиз.

Сиёсий-ижтимоий ҳамда ижодий фаолиятингизда улкан муваффақиятларга эришиш насиб қилсин.

Юртимиз ривожи ҳамда фаровонлиги йўлидаги жонкуярлигингиз биз партиядошларингизга ҳамиша ўрнак.

Сизни яна бир бор туғилган кунингиз билан табриклаб, барча эзгу ниятларингизга эришиб юришингизни тилаб қоламиз.

 

 Ҳурмат билан,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши жамоаси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+