Сараланган энг кучли ва билимли ёшлар

05.12.2023 15:12:23

Мамлакатимизнинг келажаги бўлган йигит-қизларни ҳар томонлама етук, билимли, салоҳиятли шахс, комил инсон сифатида тарбиялаш масаласи доимо энг устувор вазифа бўлиб келган.
Республикамиз бўйлаб ташкиллаштирилган, “Адолат” социал демократик партиясининг йирик лойиҳаларидан бири бўлмиш “Конституция билимдони” республика кўрик-танловининг мана бугун 5-декабрь, республика босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда 12 та вилоятдан энг кучли ва билимли ёшлар сараланиб олинган бўлиб, Самарқанд вилоятидан Собиров Улуғбек Қувондиқ ўғли иштирок этмоқда.


Айни дамда беллашув қизғин тарзда давом этмоқда ва биз ўз вилоятимиз шаънини ҳимоя қилаётган вакилимиз Улуғбекка ва қолган иштирокчиларга омад тилаб қоламиз!

“Адолат”СДП Самарқанд вилоят Кенгаши,
матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+