Сарҳисоб ва келгуси режалар

26.05.2022 09:05:48

Бухоро шаҳар 29-ИДУМда “Адолат” СДП Бухоро шаҳар Кенгашининг VIII Пленуми ўтказилди.

Пленумда шаҳар Кенгаши раиси Ж.Жўраев, партия вилоят Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар БПТ раислари, партия фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Кун тартибидан “Адолат” СДП Бухоро шаҳар Кенгашининг 2021 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ва 2022 йилдаги устувор вазифаларга оид масалалар юзасидан партия шаҳар Кенгаши раиси Жўрабек Жўраев маъруза қилди. 

Маърузада қайд этилганидек, партия шаҳар Кенгаши томонидан мафкуравий вазифаларни амалга оширишга қаратилган 10 га яқин партия лойиҳаларини ҳаётга тадбиқ этиш чоралари кўрилган.

бухплен2

2021 йил якунига кўра жами партия аъзолари сони
2511 нафарни ташкил этган бўлса, шундан 304  нафарини (10%) ёшлар, 1261нафари (51%) хотин-қизлар ташкил ташкил этади.

Халқ билан юзма-юз мулоқот ўрнатиш мақсадида партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида ўтган бир йил давомида ишчи гуруҳлар томонидан шаҳар бўйича
67 та маҳаллада  навбатма навбат халқ билан юзма-юз мулоқотлар ташкил қилинди. Уларда 1138 тадан ошиқ хонадон ва 13 та хўжалик юритувчи субъектга ташриф буюрилди. Аҳоли томонидан келиб тушган 189 та мурожаатлар юзасидан 44 та депутатлик сўровлари юборилиб,  40та мурожаат ижобий ечимини топди. Шу билан бирга 135 та мурожаатлар юзасидан жойида ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали аҳоли мурожаатлари қаноатлантирилди.

Шунингдек, “Адолат” СДП Бухоро шаҳар Кенгаши томонидан “Коррупция – ёшлар тасаввурида” иншолар танлови ўтказилди. Унда шаҳар бўйича 20 та умумтаълим мактабларидан 200 дан ортиқ ўқувчилар ўз иншолари билан иштирок этишди.

Иншолар танловининг якуни бўйича 2 нафар ўқувчи ғолиб деб топилди. Уларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Пленум танқидий-таҳлилий тарзда ўтди. Ўтган йил бўйича партия шаҳар Кенгаши томонидан йўл қўйилган камчиликларга жорий йилда жиддий эътибор қаратилиши, ҳамда кўрсаткичларини ижобий томонга ўзгартириши юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Пленум сўнгида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Сўзга чиққанлар томонидан билдирилган фикр ва таклифлар асосида чора-табирлар белгиланди.

Мухтасар ЗОХИДОВА,

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+