Савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилиши керак

16.12.2022 11:12:34

Ҳозирги қиш мавсумида об-ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб бориши натижасида аҳоли хонадонларида айниқса, кам таъминланган оилалардаги иситиш тизимида бир қатор муаммоли ҳолатлар кузатилмоқда. Ушбу мавсумидан талафотсиз чиқиш, фуқароларимизнинг саломатлигини асраш мақсадида Республикамиз бўйлаб «Меҳр ҳаракати» ўз ишини бошлади.

Ушбу ҳаракат доирасида партиямизнинг барча даражадаги депутатлик корпуслари ва фаоллари аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламлари билан яқиндан иш олиб бориб, уларнинг шарт-шароитларини яхшилаш мақсадида бирқанча ишларни амалга оширмоқда.

Ана шундай эзгу ният билан Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати У.Сейтжанова ўз сайлов ҳудудидаги «Дослық» ва «Ақ жағыс» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олди.

Учрашувлар давомида депутат оилаларнинг аёзли мавсумида қийналиб қолмаслиги учун озиқ-овқат маҳсулотлари ва иссиқ кийимлар тарқатди.

Юртдошларимиз ва депутатларимизнинг мана шундай синовли кунларда халқимиз билан бир тану бир жон бўлиб, саховат, бирдамлик, бағрикенглик каби эзгу фазилатларни намоён этаётгани, инсоний мақсадлар йўлида ташаббус кўрсатаётгани барчамизга куч бериб, хайрли ишларга чорламоқда.

Расул Қудияров,

«Адолат» СДП Нукус шаҳар Кенгаши.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+