Семинар оилавий муносабатларни тартибга солишга қаратилди

25.03.2021 17:03:28

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти “Обод ва хавфсиз маҳалла” бўлимида семинар машғулотлари бўлиб ўтди.

“Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти директори Н.Эгамбердиева семинар иштирокчиларини кун тартибидаги масала “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилининг назарий методологик асослари ва йўналишларини белгилаш ҳамда жамоатчиликка етказиш ишлари билан таништирди. Шунингдек, машғулотда коррупция — бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган иллат эканлиги, маҳалла ва оила тизимида оилавий низолар превенциясида медиатив компетенцияларнинг аҳамияти, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда ислом қадриятларининг ўрни, “Хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган тизимни жорий этишда давлат органлари ва жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордери бериш орқали уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш ишлари самарадорлигини ошириш, махаллаларда таълим тизимини такомиллаштириш орқали гендер тенглигини таьминлаш, тарбиявий тушунтириш ишларини олиб бориш, ходимлар ва ёшларни маданият анъаналарига ҳурмат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган масалалар юзасидан йиғилиш иштирокчиларига атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.

Семинар давомида тренер, социология фанлари  доктори, профессор, депутат Т.Б.Матибаев томонидан мультимедиа шаклида машғулот намойиш этилди. Бу ўз навбатида барчада катта қизиқиш уйғотиб, аудиторияни баҳс-мунозарага чорлади. Савол-жавоб, интерактив кўринишда маҳалла тизимини такомиллаштириш, маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари бўйича ўтказилган семинарнинг жонли, таъсирчан ва қизиқарли ўтишига имкон берди.

Йиғилиш сўнгида семинар иштирокчиларига сертификат топширилди.

 

Зухра ПАРЗИДДИНОВА,

партия фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+