Семинардан янги билим ва тажриба орттирдик

30.04.2021 15:04:09

АОКА (Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) ташаббуси билан Марказий сайлов комиссияси ва сиёсий партиялар ахборот хизматлари раҳбарлари ва ходимлари учун «Ахборот хизмати фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган замонавий PR ёндашувлар» мавзусида 5 кунлик семинар-тренинг ташкил этилди.

Ушбу семинарда мен, яъни Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби сифатида иштирок этдим. Мамнуният билан айтишим керакки, ушбу семинар менинг ўз фаолиятимни янада самарали ташкил этишим учун янги  билим ва кўникмаларни берди. Семинар давомида биз «Fake» or «True» интерфаол ўйинларидан қандай фойдаланиш кераклиги, матбуот котиби, ташкилот раҳбарининг индивидуал имижи ва корпоратив имиж компонентлари, шахсий имижни яратиш, PR материаллар тайёрлаш, сиёсатда қўлланиладиган деструктив технологиялар, ижтимоий тармоқлар учун медиа матн тайёрлашда онлайн инструментлардан фойдаланиш каби мавзуларда тажрибали ҳамда етук мутахассислардан сабоқ олдик.

Шахсан ўзимдан қиёс қилиб айтадиган бўлсам мен учун ушбу билимлар жуда катта аҳамиятга эга бўлди.

Бугунги медиа маконда ахборот хизмати ходимлари билиши зарур бўлган билим ва амалга оширадиган функциялар тармоғи кенгайгани сари бу билимларни ўзлаштиришимиз қанчалик муҳим бўлганини англаймиз.

Жорий йилда бўлиб ўтадиган Президент сайловига тарғибот-ташвиқотлар вақтида ушбу қимматли билимлар асқотиши, шубҳасиз.

Семинар якунида биз тингловчиларга АОКА раҳбарияти томонидан махсус сертификатлар топширилди.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+