Сенатор фаолияти: Мурожаатлар мутасаддилар билан биргаликда ўрганилди

13.07.2021 11:07:01

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси  Манзура Салимова Қува тумани ҳамда Қувасой шаҳрида  сектор раҳбарлари, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари ва фаоллари билан учрашди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 16 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти ҳамда Сенат таркибида ташкил этилган янги – Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси ва унинг олдида турган вазифалар ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг мақсад-вазифаларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш каби масалалар чуқур таҳлил қилиниб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, юртбошимиз раҳбарлигида 2021 йил 28 май куни кенгайтирилган тарзда “Ҳудудларда ипотека дастурларини амалга ошириш, кўп квартирали уй-жойлар массивларини барпо этиш, уларни инфратузилма билан таъминлаш ҳамда хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари” юзасидан ўтказилган видеоселектор мажлисида белгилаб берилган вазифалар юзасидан ҳудудларда олиб борилаётган ишлар билан танишилди. “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”  бўйича самарадорликни оширишга қаратилган тавсиялар берилди.

Аҳоли билан учрашувлар ўтказилиб, уларга қабул қилинган янги қонунлар мазмун-моҳияти етказилди. Турли соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳусусида сўз юритилди.

Фуқаролар мурожаатлари сенатор томонидан мутасадди раҳбарлар билан биргаликда жойида ўрганилиб, уларни ижобий ҳал қилиш чоралари кўрилди.

Сенаторга халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати  Шерзод Каримов ҳамроҳлик қилди.

Ўрганишлар давом этяпти.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+