Сенатор мактабда дарс ўтди

06.09.2021 16:09:27

 

Эрта тонгдан юртимиз кўчалари юз-кўзларида қувонч билан мактаб сари ошиқаётган жажжи ўғил-қизлар, ўқувчи ёшлар билан гавжум.

Ёзги таътил вақтида сокинлик ҳукмронлик қилган таълим даргоҳлари  яна ўқувчиларнинг шодон ва бахтиёр кулгулари билан тўлди.

Ҳусусан, Марғилон шаҳридаги 16-сонли умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган байрам тадбирида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Манзура Салимова  иштирок этди.  Ёшларга янги ўқув йилида улкан зафарлар тилади.

Бу йил шаҳардаги мактабларнинг 1-синфига 3600га яқин бола қадам қўйган бўлиб, уларга ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар мажмуасидан иборат Президент совғалари топширилди.

Сенатор томонидан “Мустақиллик шукронаси” дарс соати ўтилиб, ўқувчиларга  мамлакатимизнинг шонли йўли, ўз мустақиллиги, эркин ва фаровон ҳаётига эришгунига қадар турли соҳаларда олиб борилган ўзгаришлар, янгиланишлар ҳусусида сўз юритилди.  Таълим тизимида ёшлар учун яратилган шароитлар фахр билан тилга олинди.  Эртамиз эгаларига Ватанга муносиб фарзанд бўлиш, имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшишлари лозимлиги таъкидланди.

 Маълумки, 2020-2021 ўқув йили мактабларда пандемия муносабати билан гибрид (аралаш) таълим тарзида олиб борилди. Янги ўқув йилини қандай тартибда бошлаш, ота-оналарнинг хоҳиш-истакларини билиш мақсадида вазирлик томонидан сўровномалар ўтказилда. Унда 10 минг 12 та мактаб ва 5 миллион нафардан зиёд юртдошларимиз иштирок этди. Ушбу сўров натижаларга кўра, 94,6 фоиз иштирокчи анъанавий дарсларни танлаган бўлса, 5,4 фоиз сўровнома иштирокчилари масофавий таълимни афзал санаган.

 Шуларни инобатга олган ҳолда, мактабларда янги ўқув йили тўлиқ анъанавий шаклда бошланди.

 Шунингдек, сенатор 19-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, ўрганиш ишларини олиб борди. Болажонларга зарур шароитларни яратиб бериш, таомноманинг талаб даражасида ташкил этилиши, қозонхоналарни куз-қиш мавсумига пухта тайёрлаш, иссиқлик таъминотини яхшилаш борасида тавсиялар берилди.

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+