Сенатор мактабга ўзи ёзган китобни совға қилди

14.09.2022 17:09:42

Ғузор туманидаги ҳарбий қисмда «Дахлдорлик ҳисси билан ватан равнақи сари» мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда сенатор, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Абдураҳим Эркаев маъруза қилди. У мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган шароитлар, таълим соҳасидаги туб ислоҳотлар давлатимиз раҳбари томонидан китобхонликни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ҳақида сўзлади.

қарши4_2

Ўрта аср уйғониш даврларида юртимизда етишиб чиққан Беруний, Хоразмий, Ибн Сино, Улуғбек ва бошқа буюк алломаларнинг дунё илм фани ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида тўхталиб, мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш борасида иштирокчиларга тушунчалар берди.

қашқадарё_1

Шу куни Абдураҳим Эркаев 24-мактаб педагог ва ўқувчилари билан ҳам юзма-юз мулоқотга киришиб, ўзининг Ўзбекистон халқ шори Абдулла Орипов ҳақида ёзган китобини совға қилди. Учрашувда депутат Муҳаббат Шаропова ҳам сўз олиб, ўқувчилар кўпроқ китоб ўқиш, илм ўрганиш лозимлигини, сабаби китоб инсонни комилликка етакловчи восита эканлигини таъкидлади.

 “Адолат”СДП Қашқадарё Вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+