Сенатор қарорлар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказди

14.07.2021 19:07:14

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Манзура Салимова Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Шерзод Каримов ҳамроҳлигида ҳудудлардаги ижтимоий ҳолат билан танишиб, мурожаатлар юзасидан ўрганишлар олиб бормоқда.  Фарғона туманида бўлиб ўтган учрашувларда ҳам бу борада тизимли ишлар олиб борилди,  туман фаоллари билан мулоқот қилинди.

Ҳудудда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”  борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб чиқилди ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар берилди.

Шунингдек, М.Салимова Олий Мажлис Сенатидаги маъқулланаётган қарорлар мазмун-моҳияти кенг жамоатчиликка етказилишида маҳаллий Кенгаш депутатлари фаоллиги зарурлигини билдирди. Бу ўз навбатида фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини бойитиш, сиёсий саводхонлигини юксалтиришга хизмат қилиши, фуқаролар розилигига сабаб бўлиши таъкидланди.

 Ҳусусан, сенатор учрашувлари доирасида халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг доимий комиссиялари раислари ва аъзолари билан учрашиб, Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси ўртасидаги яқин ҳамкорлик алоқаларини яна кучайтириш борасидаги амалий ишлар ҳақида суҳбатлашди.

Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан ўтказилаётган “Ижтимоий ташаббус” кўрик-танловининг туман-шаҳар ва вилоят босқичларини июль-август ойларида юқори савияда ўтказиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

 

 Ўзбекистон  “Адолат” СДП Фарғона вилоят  Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+