Сенаторлар Тошкент шаҳрида ўрганиш олиб борди

26.03.2021 15:03:28

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида доимий асосда ишловчи сенатор ва Сенат девони ходимлари, Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Дилорам Тошмухамедова, Олий Мажлис Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи  комиссияси раиси Толибжон Мадумаров бошчилигида Тошкент шаҳрида 2020 йилда амалга оширилган ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар самараси ҳамда 2021 йилдаги устувор вазифалар жойига чиқиб Сенатдан тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда.

Мисол тариқасида Тошкент шаҳар Чилонзар туман хокимининг худудни ривожлантириш дастури туман кесимида комплекс равишда ўрганилганлигини келтириш мумкин.  

Маҳаллий бюджет даромадлари прогноз режаси, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, инвестиция дастури, ичимлик суви таъминоти,  ижтимоий соҳани ривожлантириш, мактабгача таълим билан қамров даражаси, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, аёллар муоммаларини тизимли ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларни ҳамда фуқаролар муожаатларида келтирилган масалалар жойида кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини тарғиб этиш ҳамда белгилаб берилган устувор вазифалардан  келиб чиққан ҳолда ҳудудий дастурларнинг ижросини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

Бундан ташқари сенатор Т.Мадумаров ўз маърузасида Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлашда маҳаллий Кенгашларнинг ўрнига алоҳида эътибор қаратди.

 

Ташпўлат МАТИБАЕВ,

Халқ депутатлари Тошкент шахар

Кенгаши раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+