Сенинг ҳуқуқинг ҳимоямизда

26.12.2023 11:12:06

Жамиятдаги ҳар қандай иллатга қарши курашни оиладан бошласаккина уни илдизи билан қуритиш мумкин. Чунки яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам дастлаб оилада туғилади. Болалар ҳаёти, улар билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно эмас.
“Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши томонидан Андижон вилоят телевидениесида ташкил этилган давра суҳбати айни шу мақсадга қаратилди. Болаларни ҳар қандай кўринишдаги зўравонликлардан сақлашга бағишланган мазкур тадбир “Сенинг ҳуқуқинг ҳимоямизда” деб номланди. Унда партия фаоллари билан бирга болалар билан ишловчи ташкилотларнинг вакиллари, эксперт ва ҳуқуқшунослар иштирок этди.

Малохатхон Мусаева, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши раиси ўринбосари:
-Болалар ҳақида гап борганда аксарият ҳолларда кўз олдимизга қувончли онлар келади. Бироқ ачинарли жойи уларга айрим вақтларда етарли эътибор қаратилмаётгани, керак бўлса зўравонлик қилиш ҳолатлари кузатилаётгани. Шу сабаб жамоатчилик олдига биз айни шу муаммони олиб чиқдик. Бу борада ишлаб чиқилган қонун лойиҳасини ўргандик. Ўз вақтида ишланган ҳужжат. Буни барча бирдек қўллаб-қувватламоқда. Давра суҳбатида асосий эътибор шу масалага қаратилди.

Насибахон Тўйчиева, халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши депутати:
-Бугун кўтарилган мавзу ўта долзарб ва оғриқли. Чунки фарзанд ҳаммамиз учун азиз. Унинг қувончини ҳеч бир нарса билан алмаштириб бўлмайди. Агар бунинг акси бўлса. Афсус бугун жамиятимизда шундай ҳолатлар оз бўлсада учраб турибди. Аниқроқ қилиб айтганда болаларга нисбатан зўравонлик энг оғриқли жойимиз. Бу етарли иш олиб борилмаётгани, оиладан тортиб болалар билан ишловчи ташкилотларнинг масъулиятини ошириш зарурлигини кўрсатади.

Давра суҳбатида таъкидланганидек, андижонлик “Адолат"чиларни безовта қилган нарса бутун жамиятнинг дарди, ташвиши. Мақсадимиз фарзандларимизни ҳар қандай шаклдаги зўравонликлардан сақлаш.

 “Адолат” СДП
Андижон вилояти Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+