Шароф Рашидов туманининг адолатли қайноналари

19.06.2021 10:06:16

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан республика миқёсида ўтказиб келинаётган “Адолат қайнона” кўрик-танлови куни кеча Шароф Рашидов туманида бўлиб ўтди.

Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур кўрик-танлов туман маънавият ва маърифат боғида бўлиб ўтди.

Мазкур кўрик-танловдан кўзланган мақсад  оила ва жамият, оила ва маҳалла муносабатлари билан боғлиқ анъаналар, сермазмун миллий қадриятларнинг илдизларини, аждодларимиз меросини ўрганишда ва оммалаштиришда, оилавий тарбияда адолат ҳамда умуминсоний қадриятларнинг ўрнини юксалтиришда ва унинг оилада уйғунлашувини таъминлашда, оила ва никоҳнинг муқаддаслигини ёш авлод онгига чуқур сингдиришда наъмуна кўрсатиб келаётган адолатли қайноналарни аниқлаш ва рағбатлантиришдан иборатдир.

“Адолатли қайнона” номига сазовор бўлиш учун 8 нафар онахонлар 3 та шарт бўйича ўзаро беллашишди.

Тадбир кўтаринки руҳда ташкил этилиб, ИИБ ҳарбий оркестри ва таниқли санъаткорларнинг чиқишлари иштирокчилар ва томошабинларга қувонч ва завқ бағишлади. Тадбир сўнгида кўрик-танлов ғолиблари 1-2-3-даражали дипломлар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

 

Маҳмуд ХОЛБРЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши етакчи мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+