Шифокорларни тажовузлардан ҳимоя қилишимиз лозим

25.03.2021 09:03:20

Ўзбекистон дунё мамлакатлари қаторида коронавирус синовидан ўтмоқда. Бу синовга қарши курашишда тиббиёт ходимларининг меҳнатини эътироф этишимиз лозим. Улар айни вақтда коронавирус инфекциясига қарши курашда олд сафларда туриб жанг қилмоқда ва ҳар куни ҳақиқий қаҳрамонлар каби жасорат кўрсатиб, беморлар ҳаётини сақлаб қолмоқда. 

Дунё бўйича одамлар пандемияга билан курашаётган шифокорларга турли хил йўллар орқали ўз миннатдорликларини билдиришмоқда. Кўпчилик шифокорларга бундай таъзим шак-шубҳасиз ҳурмат-эҳтиром ва эътироф намунасидир.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан таъкидлаганидек, “Коронавирусга қарши курашишдаги ўзига хос “жанг майдони”да тиббиёт ходимлари биринчи зарбани қабул қилмоқдалар. Оддий ҳақиқатни тан олиш адолатдан бўлади — касалларга ўз вақтида ёрдам берилса, улар шифо топади, касалхоналарни тарк этади, лекин охирги касал тузалмагунча тиббиёт ходимлари иш жойини тарк этолмайди. Дунё бўйлаб, хусусан, мамлакатимизда шифокорларнинг ўз касбига садоқати, халқимиз, ота-оналаримиз, фарзандларимиз соғлиғи йўлида туну кун қилаётган меҳнати барчамиз учун жасорат намунаси бўлмоқда”.

Лекин шунга қарамасдан, сўнгги вақтларда Ўзбекистоннинг турли жойларида ўз вазифасини бажараётган тиббиёт ходимларига беморлар ва уларнинг яқин қариндошлари томонидан ғайриқонуний равишда тажовуз қилиш, дўппослаш, уларга тан жароҳатлари етказиш каби ҳолатлар тез-тез учраб турибди. Аксарият ҳолларда, ёрдам бериш учун келган тез тиббий ёрдам шифокорлари ҳам ҳеч қандай сабабсиз калтакланмоқда. Бундай ҳолатлар турли ижтимоий тармоқларда ҳам тез-тез тилга олинмоқда.

Дарҳақиқат, кимнингдир ҳаётига дахл қилиш - шубҳасиз жиноят. Айниқса, хизмат вазифасини бажараётган шифокорга қўл кўтариб, унинг ҳаёти, соғлиғига тажовуз қилиш ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайдиган ачинарли ҳолатдир.

Қолаверса, барчамиз бир ҳақиқатни эсдан чиқармаслигимиз лозим: тиббиёт ходимлари - саломатлигимиз посбонларидир! Ҳеч шубҳасиз, сидқидилдан ва жонбозлик билан меҳнат қилиб келаётган барча жонкуяр, матонатли шифокору- ҳамшираларимизга машаққатли касбида куч-ғайрат, эзгу ниятлар тилайман.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+