Ширинда фукаролар муаммоси урганилди

12.11.2021 16:11:50

2021 йил 10 ноябр куни “Адолат” СДП Ширин шаҳри Кенгаши ва партия вилоят Кенгаши “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳасида Ширин шаҳри Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш шаҳар бўлими биносида Ширин шаҳридаги мавжуд маҳаллалар раислари ва нуронийлар, фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда “Адолат” СДП вилоят Кенгаши ўринбосари Б.Абдуллаев ва Ширин шаҳар Кенгаши раиси О.Эгамбердиева ва Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи Р.Бойқобиловлар иштирок этишди.

Тадбирда маҳаллалардаги йўл, ичимлик суви, электр энергия, патронаж хизмати бўйича мурожаатлар маъсуллар томонидан тегишли идоралар хамкорлигида муаммолар ҳал қилиниши ва депутатлик сўрови ёрдамида камчиликлар бартараф қилиниши келишиб олинди.

Йиғилиш якунида Ширин шаҳридаги бир гуруҳ маҳалла фаоллари “Адолат” СДП вилоят Кенгаши томонидан эсдалик совғалар топширилди.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+