Шижоатим ва билимимни партиям ривожи учун сафарбар этаман  

20.05.2022 16:05:25

Мамлакатимизда биз- ёшлар учун,  бизнинг ҳуқуқ ва манфаатларимизни ҳимоя қилиш, зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиб бериш борасида муҳтарам Президентимиз томонидан мустаҳкам ҳуқуқий база яратилган.

Ишсиз ва оилавий шароити қониқарсиз ёшларнинг “Ёшлар дафтари” га киритилиши, кам таъминланган ҳамда меҳнат фаолияти билан банд бўлмаган аёлларни “Аёллар дафтари”га жойлаштирилиши ва ушбу рўйхатдан жой олган ёшлар ва аёлларни ишга жалб этилиши,  уларга моддий маблағлар ажратилишини ҳам мамлакатимизда инсон қадрининг қай даражада улуғланаётганилиги намунасидир. 

Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”нинг ташкил этилгани ҳам биз ёшларнинг қонунчилик жараёни, парламент фаолияти, ҳуқуқий ва сиёсий маданияти билан боғлиқ кўникмаларни ривожлантиришимизга замин яратди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳам ушбу тарихий жараёнда давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаган ҳолда республикамиздаги ҳар бир ёшни қамраб олишга уларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини оширишда ўз ўрнига эга саналади. 

Хусусан, партиямиз тизимида меҳнат қилаётган партия аъзолари учун, айниқса ёшларни маънавий рағбатлантириш мақсадида “Адолат” кўкрак нишони, “Партия тизимидаги алоҳида меҳнатлари учун!” эсдалик нишонларининг ҳамда ташаккурномалар,  “Адолат дўпписи” ҳамда “Адолат белбоғи” махсус совғалари ҳамда сертификатларнинг тақдим этиб келинаётгани,  мен каби Янги Ўзбекистонимиз келажаги учун мақсадни катта олган ёшларимизга янада кучли ишонч бағишламоқда.

Партиямиз етакчиси- Баҳром Абдуҳалимов раҳбарлигидаги партиядошларимизнинг 13-14 май кунлари воҳамизга ташрифи ҳаётимда унутилмас из қолдирди. Фаол  партиядошларим қатори мен  ҳам “Адолат”  кўкрак нишонига лойиқ  топилдим ва кўпдан орзуимга айланган ниятим амалга ошди. Шунингдек, яна бир қувончим “Адолат дўпписи” га ҳам эга бўлдим, қувончим чексиз. Кичкина меҳнатимни қадрлаб,  менга билдирилган ишончни бор кучим ва ғайратимни, шижоатим ва билимимни партиямнинг ривожи учун    сафарбар этаман.

                                                                 Меҳриноз АБДИЯЗОВА,

                                        “Адолат” СДП Шовот туман Кенгаши раиси,

                                                                     “Ёшлар парламенти” аъзоси

                  

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+