Шофирконликларга сайловолди дастурдаги режалар етказилди

05.10.2021 11:10:01

 

Бугун Шофиркон туман Мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига “Адолат” социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг Бухородаги ишончли вакили Мақсуд Ҳамидовнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда партиянинг маҳаллий Кенгаш депутатлари, таълим соҳаси вакиллари,  маҳалла фаоллари, нуронийлар  ҳамда сайловда илк маротаба қатанашувчи ёшлар иштирок этишди.

Номзоднинг ишончли вакили Мақсуд Ҳамидов аввало номзоднинг таржимаи ҳоли, сўнгра сайловолди дастурини сайловчиларга батафсил таништириб ўтди.

Шунингдек, сайловолди дастурда келтирилган коррупцияни илдизи билан қуритиш, таълим, ижтимоий соҳа, суд-ҳуқуқ, аҳоли саломатлиги, ёшлар масаласига оид йўналишларнинг ҳар бири адолат мезонлари асосида яратилганлиги қайд этиб ўтилди.

Ишончли вакил маърузасидан сўнг иштирокчилар сўз олиб, сайловолди дастурнинг устувор йўналишлари хусусида таъкидладилар ҳамда партиядан кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастурини қўллаб-қувватлашга чорладилар.

 Мухтасар ЗОХИДОВА,

 “Адолат” СДП Бухоро вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+