Шоҳлар ичра шоир, шоирлар ичра шоҳ

15.02.2021 13:02:51

Ўзбекистон “Адолат” СДП Олмазор туман Кенгаши томонидан аждодлар руҳини ёд этиб, улар қолдирган ўлмас меросни ёшлар орасида кенг тарғиб этиш мақсадида пойтахтимизнинг Олмазор туманида жойлашган 224 мактабда Захириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишлаб мусиқий бадиий кеча ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Нодира Рашид, партия  фаоллари, таълим соҳаси вакиллари ҳамда кенг жамоатчи ёшлар иштирок этди.

Барчамизга маълумки, Захириддин Муҳаммад Бобур нафақат шоир, балки етук давлат арбоби, моҳир саркарда ҳам бўлган. Темурийлар авлодидан бўлган бобомиз ўз бошидан кечирганларини “Бобурнома” ёки ўз замонида “Воқеа” деб номланган буюк асарида ёзиб қолдирган. Ушбу мемуар асар илмий ҳам бадиий талқинда ёзилгани билан шу кунгача авлодлар томонидан севиб мутолаа қилиб келинмоқда. Асарда шоҳ ва шоир умри давомида ўз бошидан кечирганларини батафсил ёритиб борган. Узоқ элларда ватан соғинчи уни бир бор бўлса-да тинч қўймаганлигини битикларидан яққол англаш мумкин.

Тадбир давомида фаолларнинг Захириддин Муҳаммад Бобур шарафига айтган дил сўзлари, мактаб ўқувчиларининг саҳна чиқишлари иштирокчиларда чуқур таассурот қолдирди.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+