«Шўрахон» ОФЙ аёлларнинг муаммолари ўрганилди.

15.02.2022 13:02:16

«Адолат» социал-демократик партияси томонидан хотин-қизларни зўравонликлардан ҳимоялаш мақсадида барча даражадаги депутатлик корпуслари, партия фаоллари, «Аёллар қаноти» Кенгашлари, ҳамкор ташкилотлар, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари шунингдек, ИИВ ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда хотин-қизлар билан «маҳаллабай» ва «фуқаробай» усулида юзма-юз мулоқотлар олиб бориш йўлга қўйилган.

Шундай учрашувлардан бири «Адолат» социал-демократик партиясининг «Бир адолатчи юз аёлга ҳимоячи» лойиҳаси доирасида Тўрткўл туманидаги «Шўрахон» овул фуқаролар йиғинида ташкил этилди. Масъуллар билан биргаликда вазият ўрганилганда мурожаатларнинг асосини оила учун моддий ёрдам пулини олиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш борасида муаммолар борлиги аниқланди. Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Урингул Аллабергенова томонидан аёлларнинг муаммолари тингланди ва мазкур мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови чиқарилган ҳолда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Партиямиз томонидан ушбу лойиҳа орқали хотин-қизлар ўртасида, айниқса, туман, қишлоқ ва юртимизнинг чекка ҳудудларида ҳуқуқий-тарғибот ишларини мунтазам олиб бориш ва ҳеч бир аёлни четда қолдирмаган ҳолда учрашувлар ташкил этиш белгиланган. Зеро, юртбошимиз томонидан аёлларга бўлган эътибор ва яратилган шарт-шароитларни янада кучайтириш, кейинги беш йил ичида давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланди.

«Адолат» СДПнинг сиёсий платформаси ва сайловолди дастурида ҳам хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллиги ошириш, уларни ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш, аёлларни пассив кузатувчи эмас, балки мамлакатда рўй бераётган демократик ўзгаришларнинг фаол ташаббускор иштирокчисига айлантиришни ўзнинг асосий вазифалари сифатида белгилаган.

Шамшет ҚУТЛИМУРАТОВ,

«Адолат» СДП Тўрткўл тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+