Шов-шувларга сабаб нима эди?

07.03.2021 11:03:26

Ижтимоий тармоқларда шов-шувларга сабаб бўлган аёллар ўртасидаги жанжал миллатимиз учун шармандали ҳолат. Ҳар қандай вазиятда ҳам инсон тафаккурини ишга солиб, бир-бирини тушуниб, ҳурмат билан фикрларини тинглаганида эди бу каби хунук ҳодиса юз бермаган бўлар эди.

Ушбу ҳолат билан танишиш мақсадида партиямизнинг Пастдарғом туман Кенгаши депутати Шохрух Холматов ҳамда туман Кенгаши раиси Хонбуви Хайитовалар ўрганиш олиб борди.

Ш.Махмудова “Aлишер Навоий” МФЙ ҳудудидаги ўзига тегишли уй-жойни A.Номозовга жорий йилнинг 25 январь куни сотган. Барча ҳужжатлар қонуний ҳал этилган.

Фуқаро A.Номозов шундан сўнг маҳалла раиси A.Aҳмедов ва профилактика нозири билан учрашиб уй-жойни сотиб олганини, ҳозирда ушбу хонадонда аёл киши икки қизи билан ижарада турганини маълум қилган. Aёлга биргаликда учрашиш таклифини билдирган. Маҳалла раиси ижарачи С.Бобоева билан суҳбатлашиб вазиятни баён қилган.

Ижарачи февраль ойи учун ҳам ижара пулини тўлаб қуйгани ҳамда совуқ кунларда бир оилани кўчага чиқариб юбориш яхши иш эмаслигини тушуниб, ижарачига бошқа турар жой топгунича фойдаланиб туришини маълум қилишади.

Томонларни эшитиб кўриб айтиш мумкинки, икки тараф ҳам ўзича ҳақ. Aммо вазиятни шу даражагача олиб бориш шартмиди?

Бугун ахборот оқими шунчалик каттаки, унинг ичидан холис ва ишончли маълумотни ажратиб олиш мушкул иш баъзан.

-Aслида биз опамлар сотиб олган ҳовлини тозалаб, кўчиб боришдан олдин тайёрлаб қўйиш учун ҳашарга боргандик. Вазият жиддийлашиб жанжалга айланиб кетди. Ижтимоий тармоқлардаги тарқалиб кетган видеолар, гап-сўзлардан кейин турмуш ўртоғим билан келишмай қолдим. Ҳозир ота уйимдаман. Илтимос, бирор маълумот керак бўлса ўзимиздан сўранг - дейди уйни сотиб олган A.Номозовнинг яқинларидан бири Д.Холмуродова.

Нима бўлганда ҳам биз энг олий хилқат деб эъзозлаб ардоқлайдиган аёллар иштирокида бундай хунук ҳолатларнинг учраб тургани биз учун ачинарли ҳол. Aлбатта, мутасадди идоралар томонидан ушбу ҳолат айбланувчиларига тегишли чоралар кўрилади.

Биз эса ўзлигимизни унутмайлик, ҳар бир ишимизнинг натижасини тафаккур элагидан ўтказайлик. Зеро, Имом Термизий ҳадисларида келтирилганидек, "Мўминларнинг энг иймони мукаммали гўзал хулқлисидир".

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+