Шукроналик саодати

01.04.2024 10:04:28

Юртимизга баҳор келиши билан кўнглимиз тубидан севимли шоиримиз Ҳамид Олимжоннинг ўтли сатрлари ўтади.

Деразамнинг олдида бир туп
Ўрик оппоқ бўлиб гуллади…
Новдаларни безаб ғунчалар
Тонгда айтди ҳаёт отини.


Ўзбекистон туманида ҳам “Ўрик гуллаганда” халқ сайли кўтаринки руҳда нишонланди. Турли миллат ва элат вакиллари иштирокидаги тадбир халқ лапарлари, турли айтишувлар ва қўшиғу рақслар, спорт мусобақалари билан барчага хурсандчилик улашди.


- Бугунги тадбирда халқимиз билан бирга Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари ва партия фаоллари ҳам иштирок этмоқдалар, - деди Ўзбекистон “Адолат” партияси Ўзбекистон туман Кенгаши раиси Муаттархон Ҳомидова. – Ҳамма шод ва хуррам. Баҳорнинг бетакрор таровати барчани дала боғлар бағрига чорламоқда. Тинч ва осуда осмон бағрида бахтли ва саодатли яшаш бахти насиб этгани учун ҳам ватандошларимиз қалбида шукроналик ҳислари чексиз. Турли мусобақаларда партиянинг аёллар қаноати раислари ва ёш адолатчилар ҳам иштирок этиб, ўз маҳоратларини намойиш этмоқдалар.
Халқ сайли кечга қадар давом этади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+