Шуманайлик “Адолатли қайнона”лар беллашди

15.06.2021 14:06:07

Шуманай тумани маданият бўлими кенг саҳнасида партия Шуманай тумани Кенгаши ташаббуси билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши ҳамкорлигида «Адолатли қайнона» кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Танловга тумандаги овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларидан оилада энг намунали маънавий муҳитни шакллантира олган бой ҳаётий тажрибага эга бўлган 20дан ортиқ адолатли қайноналар иштирок этишди.

Танлов учта шарт доирасида ўтказилиб оилаларни мустаҳкамлашда, ёшлар ўртасида оилавий ажримларнинг олдини олиш ва оилада намунали қайнона сифатида соғлом муҳит барқарорлигини таъминлашда қайноналарнинг ўрни ва ролини кўрсатиб беришга қаратилди.

Кўрик-танлов якунида «Таза базар» МФЙдан Қайипова Алтингул 1-ўринни эгаллади ва Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринларга «Деҳқонобод» ОФЙдан Раметова Айимхан ва «Мамий» ОФЙдан Фазилова Данегуллар муносиб деб топилди.

Тадбирни ташкиллаштиришда яқиндан ёрдам берган туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва бувижонлар мактаби раҳбари Зийўар Ешмуратоваларга партиямиз туман Кенгаши номидан миннатдорчилик билдирамиз.

Кўрик-танлов якунида барча қатнашчилар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

 

Муратбек БЕГЖАНОВ, 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Шуманай тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+