Сирдарёда “Конституция билимдони” вилоят босқичи бўлиб ўтди

26.11.2021 11:11:59

Гулистон шаҳридаги 1- сон мусика ва санъат мактаби мажлислар залида ўрта  таълим муассасаларининг  ўқувчилари ўртасида Ўзбекистон “Адолат” СДП “Ёш адолатчилар” қаноти томонидан ўтказиб келинаётган анъанавий “Конституция билимдони” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида партиянинг вилоят Кенгаши раиси Жамол Комилов очиб бериб  ёш авлодни ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, уларнинг сиёсий-ҳуқуқий мaдaнияти, ижтимоий фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллигига бағишлаб ўтказилган мазкур танловдан кўзланган мақсад Бош қомусимизнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш орқали ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимини ошириш, ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаоллигини таъминлашдан иборатдир.

Танлов Низомга мувофиқ 3 та шарт таништирув, савол-жавоб, эркин мавзу шартларида ўтказилиб, иштирокчилар Конституциямизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятига доир билимларини синовдан ўтказди.

Танлов якунида ҳакамлар иштирокчиларнинг билим ва бадиий чиқишларини холисона бахолаб танловнинг Республика босқичига Гулистон шахар юридик техникуми 3-босқич талабаси Ғафоров Зафар ғолиб деб топилди .

– Ҳар бир фуқаро қонунларни билиши, қонунларда ифодаланган қоидаларни онгли равишда бажариши зарур, – дейди танлов ғолиби, Гулистон шахар юридик техникуми 3-босқич талабаси Ғафоров Зафар

Ғолиблар “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 “Адолат” СДП Вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+