Сиёсий куч фаоллари ижро ташаббускори

25.01.2024 16:01:32

   Ўзбекистон “Адолат” СДП, Самарқанд вилоят, Пастдарғом туман Кенгашининг “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғини қошидаги бошланғич партия ташкилоти раиси - Флора Холмуротова ташаббуси билан, “Бошланғич партия фаолиятининг ташкилий, ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш – “Адолат” социал демократик партияси фаолиятида муҳим омил мавзусида қуйи бўғин фаоллари иштирокида тадбир ташкил этилди.


   Мазкур тадбир давомида сиёсий куч фаолларига мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, партия томонидан илгари сурилаётган асосий ғоялар тўғрисида батафсил тушунчалар бериб ўтилди. Бошланғич ташкилотнинг ўтган йил давомидаги фаолияти сарҳисоб қилиниб, жорий йилдаги устувор вазифалари хусусида сўз юритилди. Партия Сайловолди дастурини янада мукаммаллаштириш, жамиятнинг ҳеч бир соҳаси эътибордан четда қолмаслиги лозимлиги эътиборга олиниб, таклифлар олинди. 1 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар орасида юқумли гепатит “А” касаллиги куз, қиш ойларида кўпайиб, кўплаб оилаларга ҳам руҳан, ҳам моддий томондан муаммолар келтиради. Вирусли Гепатит “А” вакцинасига қарши эмлаш режага киритилмагани боис, кам таъминланган оилаларга моддий томонлама қийинчиликлар олиб келади. Хусусан, ота-оналар болаларига битта вакцинани сотиб олиш учун 250 минг сўмдан 450 минг сўмгача сарфлаши керак. Боқувчисини йўқотган болалар ҳам бундан мустасно эмас. Вирусли гепатит “А” вакцинаси билан эмлашни ҳеч бўлмаганда боғча ёшидаги болалар учун бепул қилиш зарур. Ушбу таклифим партия сайловолди дастурида ўз аксини топса, кўплаб оилаларга енгилликлар яратилган бўлар эди, - деди партия фаоли Мақсуда Сайдуллаева.
   Тадбир якунида қуйи бўғин вакиллари томонидан янада фаол бўлиш, аҳоли мурожаатлари билан тизимли ишлаш, жойлардаги ечимини кутаётган масалаларни аниқлаб депутатлар, партиянинг юқори бўғинлари кўмагида ижобий ечимига эришиш борасида келишиб олишди.

Хонбуви Хайитова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП,
Самарқанд вилоят, Пастдарғом туман кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+