Сиёсий ўқув ташкил этилди

13.05.2024 13:05:15

Аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳуқуқий демократик давлатни ривожлантириш ислоҳотлар самарадорлигининг муҳим шарти ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг маърузалари, янги қонунлар, қарорлар ва фармонларнинг мазмун-моҳияти, ҳафта давомида мамлакатимизда ва дунёда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар ва муҳим ижтимоий-сиёсий воқеаларни аҳолига етказиш мақсадида партиянинг "Адолат"нинг сиёсий-ҳуқуқий ўқувлари куни!" лойиҳаси доирасида "Адолат" СДП Когон шаҳар Кенгаши томонидан шаҳардаги "Темир йўлчи" МФЙ да сиёсий ўқув ташкил этилди.

Сиёсий ўқувда партия шаҳар Кенгаши раиси Ш. Исамутдинов ҳамда ҳудуд аҳолиси иштирок этдилар.

Бўлиб ўтган сиёсий ўқувда партия шаҳар Кенгаши раиси ҳамда маҳалла еттилиги томонидан йиғилганларга янги қонунлар, қарорлар ва фармонларнинг мазмун-моҳияти, ҳафта давомида мамлакатимизда ва дунёда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар ва муҳим ижтимоий-сиёсий воқеалар ҳақида айтиб ўтилди.

Ташкил этилган сиёсий ўқув ўзининг маълумотларга бойлиги ҳамда сермазмунлиги билан аҳамиятли бўлди. Маҳаллада яшовчи фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини билиш баробарида мамлакатимизда инсон қадри учун амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳамда давлатимиз раҳбарининг бугунги одилона сиёсатига яна бир карра шукроналик адо этдилар.

Сиёсий ўқув давомида барча иштирокчиларни қизиқтирган саволларга масъуллар томонидан батафсил жавоблар берилди.

 

 

Моҳигул Раҳимқулова
"Адолат" СДП
Бухоро вилоят Кенгаши
Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+