Соғлом фарзанд-оила қувончи

15.12.2023 13:12:03

Оила фарзандлар билан мустаҳкам. Уларнинг саломатлиги ҳамма нарсадан устун. Бироқ айрим ҳолларда ота-онанинг бу борада озгина эътиборсизлиги кутилмаган ташвишларни олиб келади.
“Адолат” СДП Хўжаобод туман Кенгаш фаоллари партиянинг “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур” лойиҳаси доирасида тиббиётчи — “Адолат”чилар билан болалар учун тиббий кўрик ташкил этди. Тадбир аввалида ота-оналар ўртасида тиббий маданият мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Совуқ кунларда болалар саломатлигига эътиборни ошириш, кийиниш тартиби ва тўғри овқатлантириш юзасидан тушунча берилди.
Туман марказий поликлиникасида ўтказилган тиббий кўрикда 80 нафардан ортиқ болажонларнинг саломатлиги ўрганилди. Уларнинг 18 нафари даволанишга тавсия этилди. Мавсумий касалликлардан сақланиш мақсадида профилактик тадбирлар йўлга қўйилди.

Йигитали Бекбоев, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хўжаобод туман Кенгаши раиси:

-Бир боланинг саломатлигидаги ўзгариш бутун оилани ташвишга солади. Шу сабаб биз бугун асосан болалар саломатлигига эътибор қаратдик. Касалликка баъзида ўзимиз йўл очиб берамиз. Агар вақтида шифокор кўригида бўлиб, профилактика ишлари олиб борилса ҳар қандай касаллик чекинади.

Ота-оналар учун тайёрланган “Соғлом фарзанд-оила қувончи” мавзусидаги тарқатма материаллар оилалардаги тиббий бурчакдан ўрин олди.

 

"Адолат" СДП 
Андижон вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати



                                                                                                                                                      

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+