Соғлом ва адолатли жамият тараққиёт кафолати

07.06.2022 12:06:03

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қизириқ туман Кенгаши ва партия туман “Аёллар қаноти” Кенгаши томонидан тумандаги 7-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Хотин-қизлар ўртасида ноқонуний меҳнат миграциясини олдини олиш-соғлом ва адолатли жамият тараққиёти кафолати” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Унда Қизириқ туман Кенгаши ва Аёллар қаноти кенгаши вакиллари, депутатлар, партия БПТ аъзолари ва партия фаоллари иштирок этди. 

Тадбирда маърузачилар томонидан иштирокчиларга Ўзбекистонда одам савдосига қарши кураш, аёллар ўртасида ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш, соғлом ва адолатли жамият тараққиётини таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида кенг маълумотлар берилди. Одам савдосига қарши курашиш борасида қонунчиликни такомиллаштириш борасида қилинаётган ишлар ҳақида гапирилди.

Тадбирда сўз олганлар томонидан одам савдоси — инсон ва унинг шаъни, қадр-қиммати, осойишта турмуши ҳамда келажагига раҳна солаётган трансмиллий уюшган жиноятчилик кўринишларидан бири эканлиги, ўз домига асосан ёшлар ва аёлларни тортаётгани катта ташвиш ва хавотир уйғотаётганлиги хусусида гапириб ўтилди. Инсонни улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва эркинлигини таъминлаш асосий қадриятга айланган бир пайтда бу мудҳиш иллат ноқонуний қурол савдоси, гиёҳвандлик воситаларининг ғайриқонуний муомаласи каби оғир оқибатларни келтириб чиқариши ҳақида тушунтириб ўтилди.

Ўктам Мусурмонов, Халқ депутатлари Қизириқ туман Кенгаши депутати:

  • Бугунги кунда долзарб масалаларни ўз ичига олган одам савдосини олдини олиш учун  ва унга қарши курашиш борасида юртимизда қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Мамлакатимизда ҳам одам савдосини ва унинг жирканч оқибатларини бартараф этиш учун  қатор чора ва тадбирлар ишлаб чиқилди. Жумладан, “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон қонуни қабул қилиниши билан ушбу жиноий ишга қарши курашиш, уни олдини олиш ҳамда бу иллатдан  жабрланганларга ёрдам кўрсатишнинг ҳуқуқий кафолатлари белгилаб берилди. Одам савдоси  одам ҳуқуқ ва эркинларини ғайри қонуний равишда айнан инсон томонидан камситилиши кечириб бўлмас жиноятдир.Маълумотларга қараганда, ҳудуд ва чегара билмас ушбу муаммодан ҳар йили дунё бўйича тахминан уч миллионга яқин фуқаро талофат кўряпти. Уларнинг 80 фоизини аёллар ва болалар ташкил этади. Дунё бўйича одам савдосидан тушадиган йиллик даромад 7 миллирад АҚШ долларидан ошмоқда.Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини қўлга киритгач, фуқароларининг хорижга бемалол чиқиши учун кенг имконият яратилди. Афсуски, айрим шахслар бундай шарт-шароитлардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб, одамларни турли алдов ва фирибгарлик йўли билан хорижга олиб чиқиб кетиш ҳолатлари кузатилмоқда. Ўтган йиллар давомида республикамизда бундай жиноятларнинг олдини олиш ва унга қарши кескин курашиш борасида муайян ишлар амалга оширилди. “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида” Қонун қабул қилиниб, норматив-ҳуқуқий база шакллантирилди, халқаро ҳужжатларга қўшилди.

Тадбир қизғин ўзаро савол-жавоб тарзида бўлиб ўтиб, иштирокчилар бу борада ўз фикр, мулоҳазаларини билдиришди. Тадбир давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларга тегишли жавоблар қайтарилди.

Дилбар Саидова,

Ўзбекистон “Адолат”СДП Қизириқ туман

“Аёллар қаноти” Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+