Спорт - бугунимиз ва келажагимиз

14.06.2022 16:06:33

Спорт,  жуда қисқа, аммо инсон ҳаёти учун жуда муҳим сўз. Спортсиз ҳаётимизни тасаввур қилиб бўлмайди. Ҳамма спортда нимадир топади. Баъзилар учун бу томоша каби ранг-баранг манзара.

Бошқалар учун соғлиқни сақлаш, яна бошқалар эса спортни касб сифатида танлашган. Агар соғлиқ бўлмаса, бахт ҳам, кайфият ҳам бўлмайди. Спорт билан шуғулланиш инсонга  қувонч ва завқ бағишлайди. Спорт билан шуғулланадиган одам нафақат жисмоний, балки ақлан ҳам ривожланади.

Бир сўз билан айтганда, қайси соҳага эътибор қаратмайлик, ўсиш, юксалиш ва ривожланиш фаоллашиб бормоқда. Спорт соҳасидаги амалга оширилаётган ислоҳотларнинг  спортсевар ҳар бир киши  фахрланиб, ғурурланиб тилга олади.

Мен ҳам ёшлигимдан спорт билан шуғулланишни яхши кўриб, ўзимга одат қилиб олганман. Туманимизда спорт соҳасида униб-ўсиб  ҳудудимиз шаънини ҳимоя қилиб келаётган боғотлик ёшларни кўплаб мисоллар келтирса бўлади.

Соҳадаги ислоҳот ва имкониятларни ўзим фаолият олиб бораётган 44 – сон умумтаълим мактабида таҳсил олаётган Кенжабек Улуғбеков      ютуқларида кўриш мумкин. 

Бугунги кунда Давлатимиз Раҳбари  томонидан спортга қаратилаётган имкониятлар кенг, шундай имкониятлардан унумли фойдаланаётган ёшларимиз ҳам жуда кўп. Шулардан бири Хоразм вилояти Боғот тумани, "Янги Қадам"  маҳалласида яшовчи ёш спортчимиз Кенжабек Улуғбеков      ёш бўлишига қарамай ўз ютуқларига эрта эришган Кенжабек спортнинг  “Миллий кураш” тури билан 5 йилдан буён шуғулланиб келмоқда. Шунинг билан бир қаторда   у туман, вилоят ва бир қанча республикада ўтказилган мусобақалар ғолиби бўлган. Қаҳрамонимиз бир қанча вилоят турнирларида қатнашиб фахрли ўринларни эгаллаб қайтган. Буларга мисол қилиб Хоразм Вилояти Туризм ва Спорт Бош Бошқармаси томонидан ўтказилган "спортнинг бел олиш ва уч кураш" тури бўйича 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Хоразм вилояти саралаш чемпионати биринчилигида 1-даражали диплом билан тақдирланганини айтиш мумкин. Республика турнирларида эса фахрли ўринни эгаллаб бир қанча диплом, сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирланган.

Кенжабек ёш бўлишига қарамасдан олдига қўйган мақсадлари жуда катта. Спортчимизнинг мақсади юртимиз байроғини кўкларга кўтариш.

Туманимизда туман ҳокимлиги, “Адолат” СДП туман Кенгаши  томонидан ёш спортсеварларни қўллаб-қувватлаш ишларига чуқур эътибор қаратилаяпди. Қаерда эътибор кучли бўлса шу ерда ўсиш, ривожланиш бўлади деб бежизга айтилмаган.

Бу эса ўз навбатида, боғотлик ёшлар орасида  спортчи чемпионларнинг сони ортиб боришига хизмат қилади.

Рисолат ОЧИЛОВА,

 Боғот туман 44-сон мактаб мутахассиси,   

ёш адолатчи

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+