Спортчи партиядошларимизни ютуқ билан қутлаймиз

28.06.2022 10:06:22

Аввал хабар берганимиздек,  Халқаро кураш федерацияси томонидан Халқаро тоифадаги ҳакам, хоразмлик партиядошимиз Бекберган Балтаев ва унинг белбоғли кураш бўйича шогирдлари жорий йилнинг 24-27 июнь кунлари Россия  давлати Казан шаҳрида спортни "корэш" тури бўйича бўлиб ўтаётган  жаҳон чемпионатида юртимиз шаънини ҳимоя қилишмоқда.  Партиядошимизнинг  бугун эрталаб хабар беришичаМарат Шахмаев ушбу мусобақада 100 кг вазнда фахрли иккинчи ўринни қўлга киритиб қимматбаҳо совға ва пул мукофоти билан тақдирланди.

Чемпионатнинг яна бир қувонарли жиҳати Бакберган Балтаев мусобақада ҳакамлик қилди.

Юртимиз байроғи юқорига кўтарилганда, қалбимни  юрт соғинчи билан бирга ғурурланиш туйғуси қамраб олди, - дейди Бекберган Балтаев. -  Менга билдирилган ишонч зиммамга янада катта  масъулият юклади.

Партиядошимиз билан суҳбатлашар эканмиз,  қўллаб-қувватлаб турган Ўзбекистонимизга, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастировга, партиянинг Хоразм вилоят Кенгашига, Хоразм вилоят ва Янгибозор туман ҳокимлигига миннатдорчилик билдирди.

Бир сўз билан айтганда, умр йўлларини баркамол авлод келажаги йўлига боғлаб, спорт усталари, Халқаро ҳакамлар, чемпионлар ва юзлаб белбоғли кураш полвонларини шакллантириб, улкан парвозлар сари олиб чиқаётган Б. Балтаевнинг тинимсиз меҳнатлари Янги Ўзбекистонимизнинг келажаги учун муносиб ўрин тутиши билан қувонарлидир.

Полвонларимизга улкан зафарлар тилаймиз.

                                                                                                        Замира АБДУЛЛАЕВА

"Адолат" СДП Хоразм вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+