Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар инсон қадри учун!

03.06.2024 13:06:53

Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотларнинг барчасидан кўзланган олий мақсад- одамларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонуний манфaатлар бузилишининг ҳар қандай кўринишларини олдини олиш, бир сўз билан айтганда, бахтли ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашга қаратилган.Дарҳақиқат, Ўзбекистон «Адолат» СДП ўз олдига қўйган устувор вазифалардан бири ҳам жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, инсон қадрини улуғлаш, суд-ҳуқуқ соҳасини янада ислоҳ қилишдир.
«Адолат» СДП Қамаши туман Кенгаши ва ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан «Суд ҳуқуқ ислоҳотлари инсон манфаатларини ҳимоя қилишнинг мустаҳкам ва ишончли кафолати» мавзусида туман ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбирда ҳам фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш хусусида сўз юритилди.
-Инсон қадри улуғланаётган жонажон мамлакатимизда барча соҳалар қатори суд-ҳуқуқ йўналишида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилди,-дейди ҳуқуқшунос, партия фаоли Абдурахмат Кенгбоев.- Хусусан, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, одил судловга эришиш даражасини ошириш соҳада давлат сиёсатининг асосий устувор йўналиши сифатида белгиланди. Ягона суд амалиётини йўлга қўйиш мақсадида Олий суд ва Олий хўжалик суди фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иш юритуви соҳасида суд ҳокимиятининг ягона олий органи — Ўзбекистон Республикаси Олий судига бирлаштирилди.


Тадбирда фуқаролик процессуалининг қонунчиликдаги муддатларига оид нормаларни янада такомиллаштириш фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишига хизмат қилиши, шу боис, бу борада бўшлиқларни бартараф этиш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.
Умуман олганда, фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини юксалтириш — давр талаби. Шундай экан, ишларни судда кўриш сифати ва самарадорлиги, ҳаққонийлигини ошириш ҳамда холис, адолатли ва қонуний суд қарорларини қабул қилиш учун тарафларнинг тенглиги ва тортишувчанлигини амалда таъминлаш механизмларини кенгайтириш зарур. Бу эса судлар фаолиятини янада такомиллаштиришда мустаҳкам ҳуқуқий асосдир.

Нурмаҳмат МИРЗАЕВ,
«Адолат» СДП
Қамаши туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+