Суд-ҳуқуқ соҳасининг мустақиллигини таъминлашга қаратилган тадбир ташкил этилди

12.08.2022 16:08:53

Ўзбекистон «Адолат» СДП Шофиркон туман Кенгаши томонидан туманда жойлашган Тўра Мирзаев кутубхонасида «Суд мустақиллигини тўлиқ таъминлаш – энг муҳим вазифаларимиздан бири бўлиши зарур» мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман Адлия бўлимидан Бекмурод Саидов, давлат хизматлари марказидан Баҳодир Сафаров, кадастр бўлимидан Дилобар Зоирова ҳамда партия фаоллари иштирок этдилар.

Йиғилишни партия туман Кенгаши раиси Зулфия Ашурова кириш сўзи билан очиб, олиб борди. З.Ашурова аввало маърузасида Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ соҳасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритди.

Ислоҳотларимиз самараси кўп жиҳатдан 4 та муҳим омилга, яъни қонун устуворлигини таъминлаш, коррупцияга қарши қатъий курашиш, институционал салоҳиятни юксалтириш ва кучли демократик институтларни шакллантиришга боғлиқ. Шунингдек, йиғилишда қайд этилганидек, қонун устуворлиги ва суд-ҳуқуқ соҳасидаги асосий вазифалар аввало суд мустақиллигини тўлиқ таъминлаш – энг муҳим вазифаларимиздан бири бўлиши зарур.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан дастлабки терговда қонун бузилиш ҳолатларини фақат ва фақат судларнинг ҳақиқий мустақиллигига эришиш орқали бартараф этиш мумкинлиги қайд этилди. Айтилганидек, қонунчиликни янгилашдан мақсад фақат қонун қабул қилиш эмас, аксинча, янги қонунлар одамларга наф бериши ва уларнинг ҳаётини енгиллаштиришдан иборат.

Тадбир якунида иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига масъуллар томонидан атрофлича жавоблар олдилар.

«Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+