Сув келтириб азиз бўлган депутат

11.05.2021 12:05:56

Партиямиз  депутатлари  сайловчиларининг дарди билан яшаётгани таҳсинга лойиқ. Улар  йўл муаммоси бўладими, сув муаммоси бўладими, бартараф этишга асдойдил  белни маҳкам боғлашгани қувонарлидир.

Сайловчиларнинг хурсандчилиги ва шукрона келтиришига сабаб бўлаётган   депутатларимизнинг  ташаббус  ва саъй-ҳаракатлари билан амалга оширилаётган улкан ишлар халқимиз томонидан эътироф этилмоқда. Бу эса ўз навбатида нафақат фуқароларга балки, партиямиз фаолларига ҳам куч бағишлайди.

Хусусан, Хива шаҳар Кенгаши депутати Мансурбек Махмудовнинг  шаҳарда жойлашган “Гулшан” маҳалласи аҳолиси хонадонларига оби-ҳаёт  келтиргани билан бирга уларга хурсандчилик ҳам улашди.

Маҳалла аҳолисининг хурсандчилиги чексиз. Улар эндиликда сувсизлик муаммосидан азият чекмайди, нав-ниҳоллар эса сувсизликдан қовжираб қолмайди.

“Сув келтирган элда азиз”,  дейди доно халқимиз. Депутатимизнинг  амалга оширган бу каби ҳайрли ишлари,  фуқароларимизнинг яшаш шароитларидаги муаммоларни бартараф этиши баробарида партиямизнинг  жорий йилда бўлиб ўтадиган сиёсий жараёнларда партиямизнинг  муносиб ўринни эгаллашида хизмат қилади.

                                                                                                            Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                       Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                 Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+