Табиий офатдан жабр кўрганлар партия эътиборида

22.04.2022 11:04:14

19-20 апрел кунлари ёққан ёмғир ёғиши натижасида, 20 апрель куни  Жиззах вилоятининг Фориш, Ғаллаорол, Бахмал туманларида катта сел оқими келишига сабаб бўлди.

Хусусан, Фориш туманининг тоғли ҳудудлари ва адирликларида содир бўлган сел оқими катта талафотлар келтириб, мазкур тумандаги “Эгизбулоқ” МФЙдаги 25 та хўжаликда истиқомат қилувчи  100 дан ортиқ фуқароларнинг вақтинча яшаш учун яқин қариндошларининг уйларига кўчиб ўтишга мажбур қилди.

фориш1

Ушбу фалокат оқибатларини бартараф этиш, табиий офат ҳудудидан вақтинчалик эвакуация қилинган аҳолини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида, жами 520 нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, вилоят ва туман ҳокимлиги масъул раҳбарлари, ФВДТнинг ҳудудий ва қуйи бўлимлари  ишчи-хизматчилари ҳамда 54 та махсус техника жалб қилинди.

Талафотдан жабр кўрганларга юртдошларимиз томонидан беминнат ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Ҳар сонияда қайсидир саховатли инсонлар ҳамда ташкилотлар кўмакка муҳтож фуқароларнинг ҳолидан хабар олиб, уларга далда бўлиб туришибди.

Хусусан, партиянинг Жиззах вилоят Кенгаши жамоаси ушбу табиий офатдан зарар кўрганларга ёрдам кўрсатишни ўз инсонийлик бурчи деб билган ҳолда ёрдамга шошилди.

Фориш3

Партиянинг вилоят ҳамда туман Кенгашлари ташаббуси билан турли хил эркаклар, аёллар ва болалар кийим-кечаклари, кўрпа-ёстиқ, озиқ-овқат каби кундалик эҳтиёжлар учун зарур маҳсулотлар талафот кўрганларга хизмат кўрсатувчи ижтимоий-гуманитар ёрдам штабига беғараз етказиб берилди.

Бундай саъй-ҳаракатлар, хайрли тадбирлар муборак рамазон ойида савоб умидидаги юртдошларимиз сафини янада кўпайтириб, ушбу синовли кунларни биргаликда, ҳамжиҳатликда енгиб ўтишга хизмат қилади.

 “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

                                                 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+