Тадбир Бош Қомусимизнинг мазмун ва моҳиятига бағишланди

08.02.2024 17:02:56

   Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши томонидан “Хоразм Агросервис МТР”да Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун ва моҳиятига бағишланган партия ходимлари, партиянинг шаҳар ва туман Кенгашлари, “Аёллар қаноти”, “Ёшлар қаноти” ва бошланғич партия ташкилоти раислари учун онлайн ва оффлайн шаклида ўқув – семинар ташкил этилди.
   Семинарга Хоразм вилоят Юридик техникумининг 3-даражали юристи — Раҳимбой Юсупов маърузачи сифатида таклиф этилди. У Бош Қомусимизнинг яратилиши тарихи ҳамда мазмун ва моҳияти, мақсади билан йиғилганларга атрофлича маълумотлар берди.
   Хусусан, маърузачи томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги таҳрири 2023 йил 30 апрель куни умумхалқ овози билан қабул қилиниб, шу йилнинг 1 майидан кучга киргани, 6 та бўлим, 27 та боб ва 155 та моддаларни ўз ичига олгани, халқимиз томонидан берилган таклифлар асосида ишлаб чиқилгани ва қабул қилингани, унда адвокатура соҳаси тўғрисидаги янги бобнинг киритилгани, Оила тўғрисидаги бобнинг ва моддаларнинг ўрин олганлик жиҳати билан Конституциямизнинг бошқа давлатлар Конституциясидан фарқ қилиши ва бошқа йўналишлар тўғрисида атрофлича тушунчалар берилди.


   Фикр ва мулоҳазалар қизғин тус олган ўқув-семинар сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар олишди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+