Тадбиркорга берилган имконият халқ фаровонлигига сабаб бўлади

30.12.2022 11:12:22

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида мамлакатимизда 2022 йилда амалга оширилган ишлар якуни ҳамда 2023 йилда устувор вазифа сифатида белгилаб олинган ишлар бўйича тўхталиб ўтдилар.

Хусусан, мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ютуқ-камчиликларига алоҳида эътибор қаратди. Мурожаатномада келтирилган олтита йўналиш бўйича тўхталиб ўтар экан, тадбиркорлар масаласи бўйича ҳам алоҳида фикр билдирди. Мамлакатимизда сўнги йилларда тадбиркорларга берилаётган кенг имкониятларни ҳар бир тадбиркор ҳис қилиши аниқ, бунга эътиборнинг яққол мисоли «Тадбиркорлик кодекс»ни қабул қилинишидир.

Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг давоми сифатида 2023 йилда ҳам тадбиркорларга кенг имкониятлар берилиш таъкидланди.

Хусусан, Бюджет харажатлари, аҳоли ва тадбиркорлар олдидаги мажбуриятлар қисқартирмаган ҳолда бизнесга солиқ юкини камайтириш бўйича ишларни давом эттирилиши ҳам эътиборга молик ҳаракат. Жумладан, 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкасини 15 фоиздан 12 фоизга пасайтириш ҳисобидан тадбиркорлар ихтиёрида йилига камида 14 триллион сўм маблағ қолишини таъкидланди.

Президентимизнинг «Биз тадбиркорлик соҳасида жавобгарликни енгиллаштириш бўйича бошлаган ислоҳотларимизни жадал давом эттирамиз», деган сўзлари келгуси йилда тадбиркорлар имконияти янада ошишига ишорадир.

Дарҳақиқат, 2023 йил 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкаси 12 фоизга пасайиши тадбиркорларга мамлакатда амалга оширилаётган экспорт ва импорт маҳсулотларини жаҳон бозорига олиб чиқиш ҳамда ички бозорга олиб кириш учун имконият яратади, тадбиркор кўпроқ фойда олишга эришади.

Бу эса мамлакатимиз ички бозорларидаги нарх-навога ҳам ижобий таъсир этиб, халқимиз дастурхони янада фаровон бўлишига замин яратади.

Суҳроб Саифназаров,

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+