Таҳлилдан сўнг асосий вазифалар белгиланди

27.05.2022 19:05:03

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Вобкент туман Кенгашининг VIII  Пленуми бўлиб ўтди.

Пленумда партия вилоят Кенгаши раиси М.Ҳамидов,  партия туман Кенгаши раиси М.Рўзиева, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, “Аёллар қаноти”, “Ёш адолатчилар”, БПТ аъзолари, партия фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда кун тартибидан иккита масала, биринчиси “Адолат” СДП Вобкент туман Кенгаши Ижроия Қўмитасининг 2021 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ва “Тараққиёт стратегияси”дан келиб чиқадиган 2022 йилдаги устувор вазифалар, иккинчи масала Халқ депутатлари Вобкент туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳининг 2021 йилдаги фаолияти таҳлили ва 2022 йилдаги вазифалари юзасидан маърузалар ўрин олган.

Мажлисда, кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туман Кенгаши раиси М.Рўзиева маъруза қилди. Қайд этилишича, ўтган йил ҳисобида партия аъзолари сони 253 нафарга кўпайиб, умумий аъзолар сони 1466 нафарни, бошланғич партия ташкилотлари сони эса 3 тага ўсиб, 65 тани ташкил қилди. Такидлаш керакки, партия туман Кенгаши ва депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида  туман бўйича 53 та маҳаллаларда халқ билан юзма-юз мулоқотлар ташкил қилинди. Уларда 1174 та хонадон ва 49 та хўжалик юритувчи субъектга ташриф буюрилди. Аҳоли томонидан келиб тушган 137 та мурожаатлар юзасидан 49 та депутатлик сўровлари юборилиб,  56 та мурожаат ижобий ечимини топди. Шу билан бирга 107 та мурожаатлар юзасидан жойида ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали мурожаатлар ҳал этилди.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати М.Рўзиева маърузаси тингланди. М.Рўзиева туман Кенгаши депутатлик гуруҳининг ўтган йилдаги фаолиятини таҳлил этиб, ушбу йилда амалга оширилиши керак бўлган вазифалар хусусида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Хусусан, фаолиятни янада жонлантириш юзасидан бу борада амалга оширилиши зарур бўлган асосий вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Пленум партия туман Кенгаши ва депутатлик гуруҳининг ўтган йилги фаолияти бўйича таҳлилий-танқидий тарзда олиб борилиб, жорий йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар ва уларни бажариш чора-тадбирлари тўғрисида фикрлар алмашилди. Пленумда кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Жумладан, партия туман Кенгашининг тарғибот ва ташвиқот фаолияти асосий йўналиш сифатида қаралиб, ҳудудий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни янада кучайтириш асосий вазифа сифатида белгиланди. Режага кўра, туман Кенгаши раиси ва маҳаллий Кенгаш депутатлари телеграм, фасебоок, инстаграм, твиттерда ўз канали ва саҳифаларини очиши ва унда ўз партиявий фаолиятлари бўйича ахборотларни мунтазам жойлаб бориши зарур.

Қарорга кўра “Аёллар қаноти” фаолиятини янада кучайтириш учун партиянинг туман Кенгаши қошида ташкил этилган "Адолатнинг фаол адолатли аёллари клуби" аъзолари сонини ошириш, ҳар ойда бир маротаба фаол аёллар имкониятидан фойдаланиб, “Жамиятнинг фаол аёли сифатида менинг кўмакка муҳтож аёлларга ҳиссам” лойиҳасини амалга оширишни янада кучайтириш, партиямиз сафидаги фаол аёллар сафини янада кенгайтириш ҳамда оилалардаги маънавий муҳитни соғломлаштириш мақсадида ҳар бир маҳалла ҳудудида “Адолатли қайнона” кўрик танловларини мунтазам равишда ўтказиб бориш орқали барча маҳаллаларда партиянинг фаол аёллари бўлишига эришиш туман Кенгаши фаолиятининг асосий вазифаларидан этиб белгиланди. Ҳар бир маҳаллаларда партиянинг фаол “Адолатли қайнона”си бўлишига эришиш орқали уларнинг бой ҳаётий тажрибаларидан фойдаланиб, ҳуддуддаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” рўйхатида турган, оиласи нотинч, жазони ўташ муассасаларидан қайтган аёллар билан ишлаш, уларнинг оиласидаги маънавий муҳитни яхшилашга кўмаклашишга эришиш бош мақсадга айланди. Шунинг билан бирга маҳалларлардаги партиянинг “Адолатли қайнона”лари билан ҳар чоракда бир маротаба ўқув семинарлари ташкил этиш ва бу билан тажриба алмашишга эришиш кўзда тутилган. Эътиборлиси, маҳаллалардаги энг фаол “Адолатли қайнона”нинг иш тажрибасини оммалаштириш белгилаб олинди.

Шунингдек, партиянинг “Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси доирасида хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоялаш мақсадида “Аёлларга таҳдид қилманг”, “Аёлларни зўравонликдан ҳимоялаймиз” мавзуларида Оила ва хотин-қизлар бўлимлари, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази туман бўлими, туман Ички ишлар  бўлими,  Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда ишлар янада кучайтирилиши қатъий белгилаб олинди.

Пленумда кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, тасдиқланди. Сўзга чиққанлар томонидан билдирилган фикр ва таклифлар асосида чора-тадбирлар белгиланди.

Мухтасар ЗОХИДОВА,

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+