Тайлоқ туманида яна бир касб-ҳунар маркази ишга тушди

10.01.2024 17:01:45

“Aдолат” СДП Тойлоқ туман Кенгаши депутати - М. Қувватова ташаббуси билан Самарқанд вилоят, Тайлоқ туманидаги 62- умумтаълим ўрта мактаб қошида технология ҳамда тикувчиликка ихтисослашган касб-ҳунар марказининг очилиши бўлиб ўтди. Унда партия фаоллари, туман “Aдолатли қайноналар Кенгаши” раҳбари - Ўғилой Йўлдошева иштирок этишди.


Самарқанд вилоят “Бувижонлар мактаби” раҳбари, партиянинг “Aдолат” кўкрак нишони соҳибаси - Гулбаҳор Ҳусаинова дарсдан ташқари вақтларида ўқувчи ёшларга малакали ҳунарманд ва тикувчилардан касб сир-асрорларини эгаллашларига имкон ва шарт-шароит яратиши тўғрисида гапириб ўтди. Aйни вақтда марказда ишлар авжида. Жумладан, йигирмага яқин ўқувчилар касб-ҳунар ўрганишмоқда.

Нилуфар Акрамова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Самарқанд вилоят Кенгаши, Тайлоқ тумани раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+