Талабалар турар жойидаги муаммо ўз ечимини топмоқда

07.04.2021 15:04:13

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимович Қорақалпоғистон Республикасидаги таълим ва фан соҳасидаги ислоҳотлар, ютуқлар ва муаммоларини ўрганишлари давомида Қорақалпоқ давлат университетининг талабалар турар жойи шароитлари билан ҳам яқиндан танишган эди. Натижада ушбу олий таълим муассасаси талабаларнинг талабалар турар жойига бўлган муҳтожлиги юқори эканлиги маълум бўлди.

Ушбу муаммолар юзасидан Б.Абдуҳалимовнинг берган топшириқлари асосида, партия  ходимлари ва депутатлари таркибидаги ишчи гуруҳ тузилиб ўрганишлар олиб борилди ва натижада талабалар турар жойида фойдалилик коэффиценти паст бўлган турли мақсадлар учун ажратилган 17 та хона аниқланди ва университет раҳбариятига айнан мана шу хоналарни олис туманлардаги кам таъминланган оилалар қаторига кирувчи, ижара хонадонларида яшаётган 21 нафар талаба қизлар учун яшаш хонаси сифатида жиҳозлаш чораларини кўриш бўйича тавсия киритилди. Бундан ташқари айни кунда заруратдан келиб чиқиб, 2022/2023 ўқув йилида қуриб битказиладиган 400та сиғимга эга 2та бинодан иборат талабалар турар жойини қуриш буйича ишлар ҳам бошланган.

Мен сал кам икки йилдан буён ижарада туриб университетга ўқишга қатнаётган эдим. Ижара пулини ҳар доим тўлашга эса имкониятим йўқ. Талабалар турар жойида яшаётган дўстларим “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ташрифидан сўнг талабалар турар жойидан яна 17та хона ажиратилаётганлигини эшитиб мурожаат этдим ва келгуси ойдан мен ҳам талабалар уйидан қатнаб таълим оладиган бўлдим ва бунинг учун партия фаолларидан миннатдорман - дейди – 2-курс талабаси Ж.Пиржанов.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+