Таълим сифатини ошириш - Янги Ўзбекистоннинг яккаю ягона йўлидир!

07.01.2023 16:01:38

Бугун мактабларда таълим сифатини ҳамда жамиятда ўқитувчи касбининг нуфузини ошириш, уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш энг асосий вазифаларимиздан биридир. 

Шу боис, Пастдарғом тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Музаффара Абдиева иштирокида «Таълим сифатини ошириш - Янги Ўзбекистоннинг яккаю ягона йўлидир!» мавзусида ташкиллаштирилган бугунги тадбирда ўқитувчиларнинг мақомини юксалтириш, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ва ушбу масалаларни Конституцияда алоҳида белгилаш борасидаги ташаббуслар барча иштирокчиларнинг эътибор марказида бўлди.

Шунингдек, жараёнда Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси ҳамда 2022 йил 29 декабрь куни «Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир!» мавзусидаги устоз ва мураббийлар билан ўтказилган очиқ мулоқоти ва унда ўртага ташланган масалалар бўйича ўзаро суҳбатлашилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Музаффара Абдиева, туман халқ таълими бўлими мудири Нодира Сапарова, педагог ходимлар, мактаб директорлари, МФЙ раислари иштирок этиб, ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.

Гулнафиса Абдимуродова,

«Адолат» СДП Самарқанд вилоят кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+