Таълим-тарбия – партия ниҳогида

21.04.2021 11:04:06

Юртимиз таълим тизимини ривожлантириш, унинг сифати ва самарадорлигини ошириш таълим даргоҳларида яратилган шароитларга бевосита боғлиқдир.

Шуни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон «Адолат» СДП Чимбой тумани Кенгашининг ишчи гуруҳ аъзолари Чимбой туманидаги умумтаълим мактабларида бўлиб, мактаб биносининг аҳволи ва таълим-тарбия жараёнлари учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Жумладан ишчи гуруҳ аъзолари Чимбой туманидаги 38, 40 ва 41-сонли умумтаълим мактабларида бўлдилар.

Мактабда кадрлар салоҳиятини яхшилаш муҳимлиги, ўқувчи-ёшларнинг олий таълимда ўқишни давом эттириши, бу борада уларнинг қизиқишини орттириш юзасидан мактабнинг  ўқитувчилари билан суҳбат олиб борилди.

Суҳбат жараёнида ота-оналар билан доимий ҳамкорликда ишлаш, ўқитувчиларнинг билим ва салоҳиятини ошириш, янги, замонавий инновацион усулларда дарс ташкил этиш, кутубхона фаолиятини яхшилаш, мавжуд компьютер хоналаридан унумли фойдаланиш, ўқувчилар бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилиб, ушбу муаммоларни бартараф этиш хусусида ўзаро фикр алмашилди.

 

Ханназат СУЛАЙМАНОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Чимбой тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+