Таълимга оид таклифлар сайловчиларга маъқул бўлди

05.10.2021 10:10:44

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тобора яқинлашмоқда. “Адолат” социал-демократик партияси томонидан тарғибот-ташвиқот тадбирлари юқори кайфиятда ўтказилмоқда.

Хусусан, сайловчилар билан учрашувларда “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод – Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимовнинг Жиззах вилоятидаги ишончли вакили Ориф Шукуров томонидан  номзоднинг Сайловолди дастуридаги  олға сурилаётган ғоя ва мақсадлар сайловчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Навбатдаги учрашув Арнасой туманидаги болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилди. Учрашувда партиянинг вилоят, туман Кенгаши ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, меҳнат фахрийлари,  ёшлар,  фаол хотин-қизлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни партиянинг туман Кенгаши раиси Шавкат Худайқулов кириш сўзи билан очиб, йиғилганларни номзоднинг ишончли вакили Ориф Шукуров билан таништирди.

Ориф Шукуров тадбирда сўзга чиқиб, йиғилганларга аввало номзоднинг таржимаи ҳоли, меҳнат фаолияти ҳамда сайловолди дастуридаги устувор вазифалар  хусусида батафсил маълумотлар берди.

Сайловолди дастурда тиббиёт, таълим соҳасини ривожлантириш бўйича билдирилган таклифлар йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбир сўнгида сўзга чиққан фуқаролар томонидан номзоднинг сайловолди дастуридаги устувор вазифалар қўллаб-қувватланиб, барчани сайловда фаол қатнашишга чорланди.

“Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+