Танловнинг Юнусобод туман босқичи ниҳоясига етди

11.03.2021 19:03:51

Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан умумтаълим мактабларининг 6-11 синф ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган “Коррупция – ёшлар тасаввурида” иншолар танловининг Юнусобод туман босқичи ниҳоясига етди. Тумандаги 217 умумтаълим мактабида ўтказилган танловда ғолиблар аниқланиб, шаҳар босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида илгари сурилган ғоялар асосида умумтаълим мактаблари ўқувчилари онгида коррупциянинг жамият тараққиётига салбий таъсирини содда ва тушунарли қилиб етказиш, коррупциясиз жамият қуриш ҳамда у ҳақида билим даражаларини ошириш мақсадида мазкур танлов бутун республика миқёсида ўтказилиб келинмоқда.

Амалга оширилган тадбир туфайли ўқувчиларнинг жамият коррупциясиз буюк тараққиётга эришиши, ушбу жараёнда ҳар бир ёшнинг фаол иштирок этиши ҳақида хулосаларга келишларига замин бўлди.

 

 

Абдулазиз НОСИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Юнусобод туман Кенгаши раиси

 

                                                 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+