Танқидий руҳда ўтди

10.11.2020 19:11:19

Наманганда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси вилоят Кенгашининг  IV Пленуми бўлиб ўтди. Унинг иштирокчилари “Адолат” СДП  вилоят Кенгаши фаолиятининг 2020 йил III чорак якунлари ва навбатдаги вазифаларни муҳокама қилдилар.

Маърузачи – вилоят партия Кенгашининг раиси Исроил Жўраев, музокараларда қатнашган “Адолат” СДП Наманган шаҳар, Тўрақўрғон, Чортоқ туман Кенгашларининг раислари Саидолим Абдураҳмонов, Заҳрохон Аҳмедова, Ҳабибахон Мирабдуллаева, вилоят Кенгаши матбуот  котиби Нурбек Абдуллаев ва бошқалар ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишларни атрофлича таҳлил этиб, танқидий баҳо бердилар. Эришилган ютуқларни қайд этиш билан бирга йўл қўйилган камчиликлар ҳақида ҳам сўз юритилди. Йил охиригача қолган муддатда  партия Сиёсий Кенгашининг навбатдан ташқари  V Пленуми қарорлари асосида  бажарилиши лозим бўлган долзарб вазифалар белгилаб олинди.

– 2020 йил барча каби сиёсий партиялар учун ҳам синов даври бўлди, - дейди “Адолат” СДП Норин туман кенгаши раиси Носиржон Ҳасанов. – Коронавирус пандемияси жамият ҳаётининг барча жабҳаларига ўз таъсирини ўтказди. Лекин сафдошларимиз юзага келган вазиятга мослашган ҳолда фаолият олиб бормоқдалар. Аъзолар сони кўпаймоқда. Янги бошланғич ташкилотлар тузилмоқда. Яқинда ўрни бўшаб қолган депутат ўрнига сайловда вакилимиз ғолиб чиқди. Натижада халқ депутатлари туман кенгашида депутатлик гуруҳи туздик.

Пленумда шу билан бирга келгусида алоҳида эътибор берилиши лозим бўлган йўналишлар ҳам тилга  олинди. Улар орасида партиянинг танилувчанлигини ошириш учун тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш, аъзолар сафини кенгайтириш, депутатлар фаоллигини ошириш, партиявий лойиҳалар доирасидаги ишларни такомиллаштириш, “Аёллар қаноти” ва “Ёш адолатчилар” қанотлари фаолиятини жонлантириш кабилар бор. “Адолат” газетасига 2021 йил учун обунани намунали ташкил этиш ҳам муҳим масала эканлиги қайд этилди. Белгиланган вазифалар бажарилишини мунтазам назорат қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Пленумда муҳокама қилинган масала  юзасидан тегишли қарор қабул қилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+