Танқидий таҳлил фаолият самарадорлигини оширади

05.12.2023 16:12:32

2023 йил 5 декабрь куни “Адолат” социал демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан айрим туман Кенгашлари фаолияти юзасидан танқидий-таҳлилий йиғилиши ташкил этилди.
Йиғилишни Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши раиси - Оқбўтаев Ҳиммат Қўчқорович олиб борди.


Йиғилишда туман, шаҳар кенгашлари томонидан партия депутатлик гуруҳлари билан ҳамкорликни самарали йўлга қўйиш лозимлиги таъкидланди. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги доимий комиссия ва сессиялар кун тартибига ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилишига оид долзарб масалаларни киритиш зарурлиги қайд этилди. Шу билан биргаликда, партиянинг барча йўналишдаги фаолияти таҳлил этилиб, келгусидаги устувор вазифалар белгиланди.

“Адолат”СДП Самарқанд вилоят Кенгаши,
матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+