Тараққиёт стратегияси – демократик тараққиёт асоси

29.05.2024 12:05:55

«Адолат» СДП Термиз туман Кенгаши томонидан тумандаги « Янги ҳаёт» маҳалласи 1- сон умумтаълим мактаби фаоллар залида «Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси тарғиботи, мазмун-моҳияти ва таклифлар» мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбир партия туман Кенгаши вакиллари, депутатлар, маҳалла фаоллари ва маҳалла фуқаролари иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар мазкур 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ҳамда уни жорий йилда амалга ошириш масалалари мазмун моҳияти хусусида гапириб ўтишди. Йиғилишда Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси мазмун-моҳияти, уни яқин ва ўрта истиқболда амалга ошириш механизмлари ҳақида батафсил сўз юритилди.

Бўри Хонов, Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутати:

— Айтиш жоизки, еттита йўналиш ва юзга яқин мақсадларни жамлаган мазкур ҳужжат демократик тараққиётимизнинг муҳим асоси сифатида инсон қадр-қимматини улуғлаш, эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқчил мамлакат барпо этиш, одилона ижтимоий сиёсат юритиш ва инсон капиталини ривожлантириш, қонун устуворлигини мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Халқимизнинг эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш, ҳар бир фуқарога ўз салоҳиятини ривожлантириш учун барча имкониятларни яратиш, соғлом, билимли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим бўғинига айланган кучли иқтисодиётни шакллантириш, адолат, қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлаш мақсадида мақсадлар белгиланган. Унда Ўзбекистоннинг барқарор иқтисодий ривожланиш орқали ўртача даромаддан юқори бўлган давлатлар қаторига кириши, халқ эҳтиёжлари ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган замонавий таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимларини яратиш, аҳоли учун қулай экологик шароитларни шакллантириш, адолатли ва замонавий давлат барпо этиш, мамлакат суверенитети ва хавфсизлигини кафолатлаш каби миллий тараққиётнинг асосий ғоялари ўз ифодасини топган.
Тадбир иштирокчилари ҳар бир йўналиш, шу жумладан, сиёсий партияларнинг фаолиятини такомиллаштириш, депутатларнинг фаоллигини ошириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш каби масалаларда фикр-мулоҳазаларини билдирди.

 

Нигора Камолиддинова,
Партиянинг Термиз туман Кенгаши
«Аёллар қаноти» Кенгаши фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+