Тарғибот-ташвиқот тадбири ўтказилди

07.01.2023 21:01:00

Хабарингиз бор, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари 2023 йил январь ойининг биринчи ўн кунлигида сайлов округларига чиқиб, жойларда Тарғибот-ташвиқот тадбири ўтказишмоқда. 

Маълумки, Давлат раҳбари бу йилги Мурожаатномасида иқтисодий ислоҳотларни қатъий давом эттиришга оид вазифалар билан бир қаторда, асосий вазифа сифатида ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий тенгсизликни қисқартириш масаласига ҳам тўхталиб ўтди. Шунингдек, Мурожаатномада туман ва шаҳарлар мавжуд шароити, салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб, 5 та тоифага ажратилиши таъкидланди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, тоифаларга ажратилган туман-шаҳарларга бериладиган имтиёзлар улардаги иқтисоди-ижтимоий муҳитни янада барқарорлаштиради, ҳатто юқори ўсиш даражасига ҳам олиб чиқади. Бу жараён чуқур ўйланиб, таҳлилларга таяниб ишлаб чиқилгани қайд этилди.

Бугунги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Музаффара Абдиеванинг Пастдарғом туманига ташрифи юқорида таъкидланган Президентимизнинг Мурожаатномаларида илгари сурилган ғоя ва ташаббусларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишга қаратилди. 

Унда «Жума дон маҳсулотлари» АЖ ишчи ходимлари ҳамда ҳудудда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ҳамда фуқаролар билан  ўзаро суҳбатлашилиб, уларни қизиқтирган саволларга атрофлича, ҳаётий мисоллар асосида жавоб берилди.

Шунингдек, депутатга мурожаат билан чиққан аҳоли билан учрашилиб, муаммоларни ечиш тўғрисида мутасаддилар билан келишиб олинди.

Гулфинисо Қўчқорова,

Халқ депутатлари Пастдарғом туман кенгаши депутати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+