Тартиб нимадан бошланади?

24.12.2021 13:12:00

 

 

Яқинда ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳар ички ишлар бўлимида содир бўлган ҳолат кўпчиликка овоза бўлди. Биз мазкур ИИБнинг собиқ профилактика инспектори Сардорбек Отабоев билан боғлиқ воқеани назарда тутмоқдамиз. Маълум қилинишича, у ўзи хизмат қилган бошқарма раҳбарларининг ноқонуний ҳатта-ҳаракатлари  устидан иски ишлар вазирига шикоят қилган. Деярли бир вақтда ИИБ ҳам инспекторни  фуқароларга тегишли кредит маблағларини талон-тарож қилиб юборишда айблаб, тегишли ҳужжатларни прокуратурага оширган.

Албатта, ҳозирча қайси томон қонун талабларидан қанчалик чекинганлигини айтиш қийин. Чунки инспектор устидан тергов бошланган. Унинг вазир номига битган арзномаси ҳам текширилса керак (айни пайтда бу тўғрида ахборот йўқ). Бу ҳақда фурсати билан барча зарур маълумотлар эълон қилинади, деб ўйлаймиз.

Бироқ масаланинг бошқа томони ҳам бор. Юқоридаги каби воқеалар ички ишлар органлари фаолиятида тез-тез учраб турибди. Аввалроқ Фарғона вилоятида ҳам собиқ профилактика инспектори туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосарининг ноқонуний ишлари тўғрисида вазирга маълумот берганди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда хабарлар эълон қилинган. Булар каби бошқа ошкор этилмаган ҳолатлар йўқлигига ким кафолат беради?

Демак, тизимда кадрлар билан ишлаш жараёнларини такомиллаштириш зарурияти мавжуд. Ноқонуний ишларга йўл қўяётган ходимларга нисбатан эса уларнинг эгаллаб турган мансабидан қатъий назар,  муросасиз бўлиш талаб этилади. Айни пайтда бўлинмалардаги маънавий муҳитни соғломлаштириш масаласи раҳбариятнинг доимий эътиборида туриши даркор. Шахсий таркиб билан ишлашнинг, сиёсий-тарбиявий ишларнинг замонавий ва таъсирчан усуллари кенг қўлланилиши лозим. Бундан ташқари, юқоридаги каби ҳолатларни ўз вақтида  таҳлил қилиб, уларнинг юзага келтирувчи сабабларни бартараф этишни унутмаслик керпк. Ҳар бир ходим ўзининг вазифаси Ватанга ва халққа ҳазол, виждонан хизмат қилишдан иборат эканлигини теран англаб етса, соҳада қонун ва тартиб-интизом бузилмайди.

Нурбек АБДУЛЛАЕВ,

“Адолат” СДП Наманган вилочт Кенгаши матбуот котиби. 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+