Ташаббускорлик ва дўстона муносабат – буюк қадриятимиз

17.07.2021 17:07:18

Тошкент шаҳрида ўз ишини бошлаган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция юртдошларимиз ва бутун жаҳон аҳли томонидан катта қизиқиш билан кузатилмоқда.

Ушбу нуфузли конференция муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилаётгани ва унга мамлакатимиз мезбонлик қилаётгани ҳар бир юртдошимиз учун фахр ҳисобланади.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон яқин ва узоқ давлатлар билан ўзаро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш, нуфузли конференция ва форумларга ташаббускор ва раҳбарлик қилишда жаҳон ҳамжамияти олдида юксак обрў-эътиборга эришиб келмоқда. Бўлиб ўтаётган ушбу анжуман жами 44 та мамлакат ва 30 га яқин халқаро ташкилот делегациялари, нуфузли хорижий илмий-тадқиқот ва таҳлил марказлари раҳбарларини бирлаштирганлиги унда кўриб чиқилаётган масалаларнинг нечоғлик аҳамиятлилигидан далолат беради. Тарихга бир назар ташлайдиган бўлсак, Марказий ва Жанубий Осиё эллари бир-бирига маданияти яқин, савдо йўллари туташиб кетган, бир-бири билан илм, касб, ҳунар алмашиб, ўзаро яқин алоқада бўлганликларини кўришимиз мумкин.

Азалдан эллар тараққиётига хизмат қилиб келган Буюк ипак йўли ҳамда Ҳинд-ганг йўллари, азалий давлатлар ва миллатлар тараққиётига хизмат қилиб келган.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан савдо, транзит ва божхона жараёнларини рақамлаштириш, бу борада қўшма ҳаракатлар стратегиясини қабул қилиш зарурлиги қайд этилгани ҳам ушбу минтақа эллари тараққиётига хизмат қилади.

Конференция якунлари бўйича махсус резолюция лойиҳаси тайёрланиб, кўриб чиқиш учун БМТ Бош Ассамблеясига тақдим этилиши эса мазкур анжуманнинг Марказий Осиё ва Жанубий Осиё мамлакатлари тарихида юксак аҳамиятга эга эканлигидан далолат беради.

Рауаж Отарбаев,

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши раиси ўринбосари.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+