Ташриф хоразмликлар учун ғурур ва ифтихор туйғусини уйғотди

26.06.2024 19:06:21

Расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурелсух билан олий даражадаги музокаралар чоғида икки давлат ўртасидаги амалий ҳамкорликнинг асосий йўналишлари кўриб чиқилди. Давлат раҳбарлари Самарқанд ва Дубайдаги учрашувлардан сўнг барча даражадаги алоқа ва алмашинувлар фаоллашганини таъкидладилар. Тизимли сиёсий мулоқот йўлга қўйилди, ўтган ўттиз икки йил давомида Тошкентда илк маротаба Мўғулистон элчихонаси очилди. Бугунги кунда икки давлатнинг товар айирбошлаш ҳажми ортиб бормоқда, етакчи компания ва корхоналар ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилмоқда.

Тарихий ташриф чоғида савдо-иқтисодий ва саноат кооперациясини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Товар айирбошлаш ҳажмини сезиларли даражада ошириш мақсад қилинганлигини алоҳида эътироф этиш лозим. Жорий йилда икки давлат пойтахтларида савдо уйлари очиш, саноат кўргазмаларини ўтказиш режалаштирилганлиги бугунги ҳамкорликдаги келишувларнинг бардавом эканлигини билдиради.

Икки давлат ҳам бир-бирини самарали тўлдириши мумкин бўлган соҳаларда саноат кооперациясининг йўналишлари ҳам белгилаб олинди. Бу наинки фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, балки, Ўзбекистонда чорвачилик комплекслари, гўштни қайта ишлаш кластерини барпо этиш, енгил саноат соҳасида кооперацияларни амалга ошириш ҳақида келишувларга эришилганини кўришимиз мумкин.

Музокараларнинг муҳим мавзуси сифатида транспорт йўлакларини ривожлантириш ва юк ташувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратилишини кўришимиз мумкин. Маданият, санъат, таълим, туризм, ёшлар ва спорт соҳаларида ўзаро фикр ва тажриба алмашинувлар бўйича келишувга эришилди. Битимларни амалга ошириш мақсадида икки давлат ҳукуматларига кенг қамровли йўл харитасини тайёрлаш топширилди.

Ташрифнинг айнан қадимий ва навқирон Хоразм заминида давом этгани ҳам бежиз эмас албатта, чунки бу замин кўплаб тарихий воқейликка гувоҳ бўлган. Айнан бу заминга Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурелсухнинг тарихий илк ташрифи ҳам вилоятнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишида ўзининг сезиларли таъсирини кўрсатади. Мўғулистон Президентининг воҳага ташрифи доирасида вилоятнинг Мангуберди фарзанди ҳисобланган кўплаб алломаю-уламолари зиёратгоҳларига ҳурмат кўрсатиши орқали, Хоразм заминига, унинг тарихий қадамларига беэътибор эмаслигини кўриш, бу эса шу замин фарзандларига янада ғурур ва ифтихор туйғусини уйғотади.

Рустам БОЛТАЕВ,
«Адолат» СДП Урганч шаҳар Кенгаши раиси,
шаҳар Кенгаши депутати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+