Ташрифда масъулларга берилган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатамиз!

19.07.2024 09:07:03

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбарининг навбатдаги ташрифи жорий йилнинг 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига бўлди. Ташриф Қўқон аэропортидаги шароитлар билан танишишдан бошланди. Президентимиз аэропортни ўрганиш давомида аҳолига яратилган қулайликлар билан яқинда танишди. Аэропорт 1977 йилда қурилган бўлиб,  яқин йўналишларгагина парвозлар амалга оширилган. Ҳозирги кунга келиб мазкур аэропортда нафақат маҳаллий, балки халқаро парвозлар йўлга қўйилган.

Шундан сўнг, Юртбошимиз “Индорама Kokand Fertilizers and Chemicals” акциядорлик жамияти бўлди. Барчамизга маълумки, кимё саноати ҳам кўплаб соҳаларни ўзига қамраб олмоқда. Мазкур корхонани модернизация қилишнинг 3 босқичи аввал амалиётга йўлга қўйилган эди. Ҳозирда  мазкур босқичларнинг 2 таси амалга оширилмоқда, учинчи босқич  ишлари эса 2025-2028 йилларда амалга оширилиши кутилмоқда. Корхонада моно ва дикалсий фосфат, калий-нитрат, азот-фосфор-калийли комплекс минерал ўғит, кальций хлорид, моно аммоний фосфат, моно калий фосфат ишлаб чиқариш  йўлга қўйилиши режалаштирилган. Қиймати 100 миллион доллар бўлган лойиҳада 235 та иш ўрни яратилади. Лойиҳаларга Австрия, АҚШ, Хитой, Россия, Туркия, Германия, Саудия Арабистони, Қувайт, Япония ва Озарбайжон каби мамлакатлар компаниялари инвестиция киритмоқда. Улар тўқимачилик, озиқ-овқат, тиббиёт, электротехника, қурилиш материаллари, хизмат кўрсатиш ва бошқа тармоқларини қамраб олган. Давлатимиз раҳбари 2,1 миллиард долларлик 25 та лойиҳанинг тақдимоти билан яқиндан танишиб, уларни амалга ошириш учун мутасаддиларга зарур топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Маълумки, Президентимиз вилоятларга ташрифи давомида аҳолини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида  ҳудудларда микро ГЕСлар қуриш борасида масъулларга  топшириқлар берган. Бу борада алоҳида дастур ҳам қабул қилинган эди. Дастур доирасида Фарғона туманининг чекка ҳудудларида ҳам  2 та кичик ГЕС барпо этилди. Биринчиси, Шоҳимардон қишлоғида қурилган 2,2 мегаваттлик, иккинчиси, Юқори Водил қишлоғидаги 430 киловаттлик станциялардир. Улар яқин маҳаллалардаги аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлайди. Шунингдек,  Бешариқ туманида Германиянинг “Ҳйпер Партнерс” компанияси билан 500 мегаваттлик қуёш электр станцияси қурилиши бошланмоқда. 350 миллион долларлик мазкур лойиҳанинг дастлабки 200 мегаваттлиси  шу йилнинг ўзида тармоққа уланиб, келгуси йилда тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган. Унда йилига 1 миллиард 600 миллион киловатт соат ёки 675 минг хонадоннинг бир йиллик истеъмолига тенг “яшил” энергия ишлаб чиқарилади. Натижада 466 миллион метр куб табиий газ тежалади. Мана шундай ислоҳотлар ўтказишдан кўзланган мақсад аҳолини сифатли электр энергияси ҳамда табиий газ билан таъминлаш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланишдир.

Давлатимиз раҳбари ташрифи давомида ёшларимизга яратилаётган имкониятлар билан ҳам танишиш мақсадида Қўқон давлат университетига ҳам ташриф буюрди. Бу ерда талабаларнинг билим олиши учун яратилган шароитлар билан танишди. Қайд этиш ўринлики, мазкур университетда янги ўқув бинолари ва спорт заллари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Талабаларга 233 нафар профессор-ўқитувчи сабоқ бермоқда. Университет Туркий тилли давлатлар университетлари кенгаши аъзоси. Ўтган ўқув йилида Кенгашнинг таълим грантлари асосида 22 нафар ўқитувчи Туркия, Озарбайжон, Қозоғистонда малака ошириб қайтди. 15 нафар хорижлик ўқитувчи эса   Қўқон университетида малака оширган эди. Давлатимиз  раҳбари университет ҳудуди билан танишар экан, “Тепақўрғон” археология ёдгорлигини ҳам кўздан кечирди. Ёдгорлик шаҳар ёшини аниқлагани ҳамда қадимги Ўрда ўрнида жойлашгани билан аҳамиятлидир.  Яъни бу ер Қўқон шаҳрининг энг қадимий маркази бўлган.

Умуман, биз, фарғоналик «Адолатчи»лар мазкур ташриф давомида давлатимиз раҳбари томонидан вилоят иқтисодиётини ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш бўйича масъуллар олдига қўйган вазифаларнинг тўғри ва сифатли бажарилишини, бунинг устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишни мақсад қилдик.

                                                                                    Жасурбек ҚАРШИЕВ,

«Адолат» СДП 

  Жиззах вилоят Кенгаши

раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+